Олийгоҳлар 20/04/2025 Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти

     Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қарашли бўлган тиббиёт олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, Республика ва Ўрта Осиё минтақасидаги малакали, чуқур билимга эга шифокорларни етиштириб берувчи олий билим маскани ҳисобланади. Бухоро давлат тиббиёт институти 1990 йил Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган.

  1991 йил март ойида институтга буюк аллома Абу Али ибн Сино номи берилган.

   Ҳозирги кунда институтда 8 та факультет, 43 та кафедра, жумладан, 8 та йўналиш бўйича бакалавриат, 23 та мутахассислик бўйича магистратура ва 40 дан ортиқ мутахассислик ва 20 та қўшма дастурлар бўйича клиник ординатура йўналишлари мавжуд.

   Институтда жами 8500 дан ортиқ талаба ва резидент таҳсил олади. Институтда жами 480 нафар профессор-ўқитувчилар, жумладан, 50 нафар фан доктори, 18 нафар профессор, 210 нафар фан номзоди ва доцент, 100 нафар катта ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.

Факультетлар:

  • Тиббиёт факультети (Даволаш иши, Педиатрия иши, Тиббий педагогика, Стоматология);
  • Биотиббиёт факультети (Тиббий профилактика, Тиббий биология, Халқ табобати, Олий ҳамширалик иши, Фармация);
  • Халқаро тиббиёт факультети (Хорижий талабалар);
  • Туркия факультети.

  Халқаро ва маҳаллий абитуриентлар қуйидаги таълим йўналишлари бўйича таълим олишлари мумкин:

  • Даволаш иши – 6 йил;
  • Тиббий-педагогик иш – 6 йил;
  • Педиатрия иши – 6 йил;
  • Стоматология – 5 йил;
  • Тиббий профилактика иши – 5 йил;
  • Тиббий биология иши – 4 йил;
  • Олий ҳамширалик иши – 3 йил;
  • Халқ табобати – 4 йил;
  • МББС – 5 йил (5+1 амалиёт);
  • Фармация – 5 йил. 

   Бухоро давлат тиббиёт институтининг қуйидаги 3 та коллежи ва 1 та академик лицейи мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз талабаларини назорат қилади ва ўзининг ички тузилиши ва фаолиятига эга.

Коллежлар:

Қоракўл Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми;

Ғиждувон тиббиёт коллежи;

Бухоро Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми.

Академик лицей:

Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи.

   Бухоро давлат тиббиёт институти 2023-2024 йиллар учун халқаро алоқалар географияси.

Кутубхона (АРМ)

  Бухоро давлат тиббиёт институти  Ахборот-ресурс марказининг   умумий фонди   22266 номда 179180 та. Шундан:

ўқув адабиётлар 6044-номда, 90231-сонда;

бадиий адабиётлар 2319 номда-24812 сонда;

илмий оммабоп адабиётлар 3154 номда-7798 сон;

бошқа турдаги адабиётлар 10749 номда 56339 сонда.

Шундан жами тиллар бўйича:

Лотин: 451/22883;

Кирилл: 5997/82030;

Рус: 7462/62435;

Хорижий: 412/10500 сондан иборат.

   Ахборот ресурс маркази китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида „SMART BOOK shallehce“ ҚР кодли виртуал электрон кутубхонасини  яратди. Бу сайт арсенал Д хоснинг орқали алоҳида сайт бўлиб, 3000 яқин адабиётлари мавжуд. АРМ Телеграм каналида 4631 та тиббиётга оид дарслик ва ўқув қўлланмалар, Боок.бсми.узда 2249 таҚР кодли тиббиётга оид дарслик ва ўқув қўлланмалар жойлаштирилган.

  Бухоро давлат тиббиёт институти қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради:

   Мазкур университет юзасидан сизда савол ва таклифлар туғилган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Телефон: 0(365)2230050
  • Электрон почта: buxdti@umail.uz
  • Расмий сайт: www.bsmi.uz
  • Манзил: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси, 1- уй, почта индекси: 200118

   Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!

Маъмура Тўраева тайёрлади

#Олийгоҳлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг