Олийгоҳлар 14/04/2025 Андижон давлат тиббиёт институти

   Андижон давлат тиббиёт институти – Андижон шаҳрида жойлашган вилоятдаги энг катта институтлардан бири ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфида шифокор кадрларни етиштириб чиқаради.

   Андижон давлат тиббиёт институти 1955 йил Андижон шаҳрида ташкил этилган. Ўша давр учун жуда зарур ва тиббиёт йўналиши бўйича Фарғона водийсида ягона олий таълим муассасаси бўлганлиги учун институтни тез тиклаш ва фаолиятини йўлга қўйиш борасида жуда катта ишлар амалга оширилган. Мамлакатимиз тиббиётчилари учун олий даргоҳ бўлган Андижон давлат тиббиёт институти қад ростлашида Юсуф Отабекович Отабеков, Раҳим Муҳаммедович Нурмуҳаммедов, Сатқул Усманович Джумабаев каби фидоий юртдошларимиз, маҳоратли шифокорларнинг алоҳида хизматлари бор. Узоқ йиллик ривожланиш ва тараққиёт йўлини босиб ўтган институтнинг бугунги ютуқлари дунё миқёсида алоҳида эътироф этилмоқда.

  Бугунги кунда институтда қуйидаги факультетлар фаолият олиб боради.

Факультетлар

1.    Даволаш факультети;

2.    Педиатрия факультети;

3.    Стоматология факультети;

4.    Фармация факультети;

5. Врачлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш факультети.

   Институтда 870 нафар ходим фаолият кўрсатади. Шу жумладан 50 та кафедрада 567 нафар профессор-ўқитувчи таркибида 35 нафар фан доктори ва профессор, 132 нафар доцент ва фан номзоди фаолият кўрсатади.

   Андижон давлат тиббиёт институтида ҳозирда қуйидаги йўналишларда бакалавриат ва магистратура босқичларида мутахассислар тайёрламоқда:

Бакалавр йўналишлари

  • Даволаш иши;
  • Педиатрия иши;
  • Стоматология (йўналишлар бўйича);
  • Фармация (турлари бўйича);
  • Саноат фармацияси (турлари бўйича);
  • Тиббий профилактика иши;
  • Халқ табобати;
  • Олий ҳамширалик иши.

Магистратура йўналишлари

  • Стоматология (йўналишлар бўйича);
  • Акушерлик ва гинекология;
  • Эндокринология;
  • Терапия (йўналишлар бўйича);
  • Оториноларингология;
  • Кардиология;
  • Офтальмология;
  • Юқумли касалликлар (йўналишлар бўйича);
  • Дерматовенерология;
  • Неврология;
  • Умумий онкология;
  • Психиатрия;
  • Хирургия (йўналишлар бўйича);
  • Ташхиснинг инструментал ва функционал усуллари (йўналишлар бўйича);
  • Нейрохирургия;
  • Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш (йўналишлар бўйича);
  • Урология;
  • Морфология (одам анатомияси, гистология, цитология ва эмбриология);
  • Анестезиология ва реаниматология;
  • Травматология ва ортопедия;
  • Суд-тиббиёт экспертизас;
  • Тиббий радиология;
  • Фтизиатрия;
  • Педиатрия (йўналишлар бўйича);
  • Болалар хирургияси;
  • Болалар анестезиологияси ва реаниматологияси;
  • Болалар кардиологияси ва ревматологияси;
  • Болалар неврологияси;
  • Неонатология;
  • Гигиена (йўналишлар бўйича);
  • Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги;
  • Лаборатория иши.

    Институтдаги мавжуд 45 та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан барча таълим йўналишлари ва курслари учун намунавий фан дастурлари асосида илғор хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда  521 та ишчи ўқув фан дастурлари ҳамда ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқилган ҳамда факультетлар кенгаши, институт марказий услубий ҳайъатида кўриб чиқилиб тасдиқланган. Ўқув-услубий мажмуаларнинг электрон шакли SD дискга ёзилиб АРМга жойлаштирилган.

  Институтда ўқув аудиториялари, маъруза заллари ва лаборатория ўқув хоналари (биология, тиббий кимё, биологик кимё, биофизика, микробиология, нормал физиология) замонавий ўқув жиҳозлар (компьютер, проектор, смарт телевизори, электрон доска, лаборатория жиҳозлар, виртуал лаборатория бўйича электрон шакллар) билан жиҳозланган ва ўқув жараёнида кенг фойдаланилмоқда.

  Институтда мавжуд “Ўқув симулятсион марказ”да  анестезиология ва реанимация, жарроҳлик, ЛОР, акушерлик ва гинекология, педиатрия, неонтология, ички касалликлар пропедевтикаси, офтальмология, анатомия, стоматология  хоналари талабаларни амалий кўникмаларни пухта эгаллашлари учун янги робот симулятор ва фантомлар билан жиҳозланиб, ўқув жараёнида фойдаланиб келинмоқда.

   Институт дунёнинг 43 та нуфузли олий таълим муассасалари ва тиббиёт марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. 2018 йилнинг ўзида институт раҳбарияти томонидан 10 та ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Россия Федерациясининг 22 та олий таълим муассасалари ва тиббий марказлари билан  ҳамкорлик шартномаси мавжуд.

   Институтнинг ахборот технологиялари марказида “Медиа марказ” ташкил этилган ва марказга ўқув-услубий мажмуалар ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан тайёрланган аудио ҳамда видео маърузаларнинг электрон шакли CD, DVD дискларда жойлаштирилган.

 

  • барча фанлар бўйича электрон видео ва аудиомаърузалар – 536 та;
  • клиник фанлардан электрон фармакологик блокнот– 236 та;
  • фанлар бўйича амалий кўникмаларни бехато бажариш бўйича аутокурслар.

   АРМ да профессор-ўқитувчилар ва талабаларни дарсдан бўш вақтларида ўқув, илмий, бадиий адабиётлар билан танишишлари, мутолаа қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган, АРМ қошида мини типография фаолият олиб бормоқда.

  Агар сизда қўшимча савол ва таклифлар бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:   

Телефон: 0(374)2371141

Электрон почта: agmi_361@umail.uz

Расмий сайт: adti.uz

Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Юсуф Отабеков кўчаси, 1- уй, почта индекси: 170127 

  Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр! 

 

Маъмура Тўраева тайёрлади

#Олийгоҳлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР