Олийгоҳлар 23/01/2025 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

  Замонавий типдаги, юқори илмий-педагогик салоҳият, таълим коммуникацияларининг кенг турлари, халқаро алоқаларнинг ривожланган тармоғи, жамиятда мутахассислар тайёрлаш даражаси бўйича юқори мавқега эга бўлган университетдир.      Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (собиқ Тошкент электротехника алоқа институти) 1955 йилда ташкил топган. 2002 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ПФ-3080 Фармонига биноан Тошкент ахборот технологиялари университетига (ТАТУ) айлантирилган.

ТАТУ кеча ва бугун

  • 1955 йил - Тошкент электротехника алоқа институти (TEAI);
  • 1960 йил - электроалоқа муҳандислари биринчи авлоди тайёрланди;
  • 1978 йил - Фрунзе (ҳозирда Бишкек), Душанбе, Олма-Ота ва Фарғона шаҳарларида TEAI сиртқи факультетининг таянч пунктлари ташкил этилди;
  • 1993 йил - TEAI институти қошида алоқа зобитларини тайёрлаш учун махсус факультет ташкил этилди;
  • 1994 йил - Марказий Осиё республикалари ҳамда Мўғулистон, Покистон ва Ҳиндистон алоқа тармоқлари инженер-техник ходимлари малакасини ошириш учун институт қошида Марказий Осиё телекоммуникация ўқув маркази (САУТСТ) ташкил этилди;
  • 1997 йил - институт қошида лицей-интернат фаолият юрита бошлади;
  • 1999 йил - институт қошида академик лицей фаолият юрита бошлади;
  • 2002 йил - Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан TEAI Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) деб атала бошланди.
  • 2005 йил - Қарши, Нукус, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида ТАТУ минтақавий филиаллари ташкил этилди.

  Университет ва унинг минтақавий филиаллари таркибида 13 та факультет, 62 та кафедра мавжуд бўлиб, таълимнинг 23 йўналиши бўйича, жумладан бакалавриат  ва магистратуранинг қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрларни тайёрлайди.

Бакалавр йўналишлари:

Кундузги:

  • Рақамли иқтисодиёт (Ахборот-коммуникацион технологиялари);
  • Кутубхона ахборот фаолияти (Ахборот - кутубхона технологиялари);
  • Электрон тижорат;
  • Ахборот хавфсизлиги (Ахборот коммуникация технологиялари ва сервис);
  • Компьютер инжиниринги (“АТ-Сервис”, “Компьютер инжиниринги”, “Мультимедиа технологиялари”);
  • Дастурий инжиниринг;
  • Сунъий интеллект;
  • Телекоммуникация технологиялари (“Мобил тизимлар”, “Телекоммуникациялар”, “ТелерадиоЭшиттириш”);
  • Телевизион технологиялар (“Телестудия тизимлари ва иловалари”, “Аудиовизуал технологиялар”);
  • Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
  • Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими;
  • Почта алоқаси технологияси;
  • РадиоЭлектрон қурилмалар ва тизимлар (Ахборот коммуникация технологиялари);

Сиртқи:

  • Электрон тижорат;
  • Рақамли иқтисодиёт;Ахборот хавфсизлиги;
  • Компьютер инжиниринги (“АТ-Сервис”, “Компьютер инжиниринги”, “Мультимедиа технологиялари”);
  • Телекоммуникация технологиялари(“Мобил тизимлар”;
  • “Телекоммуникациялар”, “ТелерадиоЭшиттириш”).
 

Масофавий

  • Компьютер инжиниринги (“АТ-Сервис”, “Компьютер инжиниринги”, “Мультимедиа технологиялари”);
  • Дастурий инжиниринг;
  • Иқтисодиёт;
  • Менежмент;
  • Ахборот тизимлари ва технологиялари;
  • Сунъий интеллект.

Магистратура йўналишлари:

  • Профессионал таълим назарияси ва методикаси (Компьютер инжиниринги);
  • Компьютер графикаси ва дизайн;
  • Рақамли иқтисодиёт;
  • Электрон кутубхона ва архивлар;
  • Логистика (Рақамли логистика);
  • Электрон тижорат;
  • Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (Дастурий инжиниринг);
  • Геоахборот тизимлари ва технологиялари;
  • Криптография ва криптоанализ;
  • Ахборот хавфсизлиги;
  • Компьютер инжиниринги (“Ахборот ва мультимедиа технологиялари”, “Амалий дастурий воситаларни лойиҳалаш”, “Компьютер тизимларини лойиҳалаш”);
  • “Электрон ҳукумат” тизимини бошқариш;
  • Тиббиётда компьютер тизимлари;
  • Маълумотлар илми;
  • Интернет ашёлари;
  • Дастурий инжиниринг;
  • Сунъий интеллеcт;
  • Телекоммуникация инжиниринги (“Ахборот узатиш тизимлари”,“ТелерадиоЭшиттириш”, “Телекоммуникация технологилари”);
  • Телекоммуникация тизимларининг дастурий таъминоти;
  • Телекоммуникация тизимлар
  • Телекоммуникация тизимлари ва тармоқларида ахборот хавфсизлиги;
  • Оптик толали тармоқлар техник эксплуатацияси;
  • Фотоника ва оптик алоқа;
  • Мультипликацион фильмлар технологиялари;
  • Почта хизматини ташкил этиш ва технологияси;
  • Телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш қурилмалари ҳамда тизимлари;
  • Мобил алоқа тизимлари;
  • Интеллектуал ахборот коммуникацион тизимлари;
  • Сунъий йўлдошли алоқа тизимлари;
  • Видеотехнологиялар;
  • Махсус ёритиш технологиялари;
  • Рақамли криминалистика;
  • Электр таъминоти (Телекоммуникация тармоқлари ва тизимлари);
  • Тиббий-биологик аппаратлар, тизимлар ва мажмуалар;
  • Таълимда ахборот технологиялари;
  • Ахборот узатиш қурилмалари ва тизимлари;
  • Телевизион технологиялар;
  • Аудио-видеотехнологиялар.

Олий таълимдан кейинги таълим:

  • Муҳандислик геометрияси ва компьютер графикаси. Аудио ва видео-технологиялари;
  • Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш;
  • Информатиканинг назарий асослари;
  • Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти;
  • Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги;
  • Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи;
  • Ҳужжатшунослик. Архившунослик. Кутубхонашунослик;
  • Ахборот олиш тизимлари ва жараёнлари;
  • Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект;
  • Телекоммуникация ва компьютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш;
  • Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил ва оптик толали алоқа тизимлари;
  • Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти;
  • Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция.

 Ҳозирги кунда университетнинг қуйидаги факультетлари мавжуд:

  • АКТ соҳасида касб таълими факультети;
  • АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент факультети;
  • Телевизион технологиялар факультети;
  • Телекоммуникация технологиялари факультети;
  • Киберхавфсизлик факультети;
  • Дастурий инжиниринг факультети;
  • Компьютер инжиниринги факультети;
  • Радио ва мобил алоқа факультети;
  • ТАТУ-БГУИР қўшма ахборот технологиялари факультети.

    Университет ва унинг ҳудудий филиалларида бугунги кунда 1000 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар, шундан, 65 нафар фан доктори ҳамда 350 нафардан ортиқ фан номзоди фаолият юритиб келмоқда. ТАТУ ва унинг ҳудудий филиалларида 32 000 нафардан ортиқ талабалар 26 та таълим йўналишлари ва 37 та мутахассисликлар бўйича таҳсил олмоқда, шундан 14 000 нафардан ортиқ талабалар ТАТУда таҳсил олишмоқда.

 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона, Урганч, Самарқанд, Нукус, Қарши ва Нурафшон филиаллари мавжуд.

   ТАТУ ҳудудий филиалларида жами 12 та факультет ва 41 та кафедра мавжуд.

   Филиалларда 18000 минг нафардан зиёд талабалар таҳсил олади. Филиалларда 12 та бакалавриатда таълим йўналишлари ва 9 та магистратура мутахассисликлар тайёрланади.

 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети халқаро нуфузли рейтингларда йилдан-йилга ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Жумладан, 2024 йилда илк бор республикамизнинг 3 та олий таълим муассасаси нуфузли рейтинг ташкилоти - Times Higher Education (ТҲЕ)нинг Top университетлар рўйхатидан жой олди.  Буюк Британиянинг нуфузли Times Higher Education халқаро рейтинг ташкилоти World University Rankings-2025 TOP-1000 олий таълим ташкилотлари рўйхатини эълон қилди.

  ТАТУ ва унинг ҳудудий филиаллари 57 давлатнинг 190 та университети, 7 та илмий-тадқиқот марказлари, 26 та ташкилот ва компаниялари билан жами 223 та ўзаро ҳамкорлик шартномаси, келишув ва меморандумларига эга. Хусусан, ТАТУ томонидан 35 давлатнинг 175 та университети, 5 та илмий-тадқиқот марказлари, 24 та ташкилот ва компаниялари билан жами 204 та ўзаро ҳамкорлик шартномаси, келишув ва меморандумлари имзоланган.

   ТАТУ 2020-2024 йилларда Европа Иттифоқининг “Erasmus+” дастури доирасида учта лойиҳаларни илк марта грантхолдер сифатида амалга оширган. Шунингдек, Европа Иттифоқининг “Erasmus+” дастури доирасида 9 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 2022-2027 йилларга мўлжалланган Кореянинг KOICA ташкилоти кўмагида “Global AyTi бизнес таълим дастури ҳамда FabLab ташкил этиш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2022 йил 2 сентябрдан “Қабул ва талабалар регистратор бошқармаси” фаолияти йўлга қўйилиб, унинг таркибида талабаларга электрон хизматлар кўрсатишга йўналтирилган Регистратор офиси ишга туширилди. Бошқарма таркибида “Қабул бўлими” ва “Талабалар регистратор бўлими” фаолият юритади.

Жумладан:

  • Ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисида маълумотнома олиш;
  • Transcript (академик маълумотнома) олиш;
  • Талабаларнинг шахсий маълумотларини ўзгартириш;
  • Талабалик гувоҳномаларини олиш;
  • Йиллик академик тақвим (ўқув графиги) ҳақида маълумот олиш;
  • Дипломларини тасдиқлатиш (diplom.edu.uz);
  • “Credit recognition” олиш;
  • Тўлов-контракт миқдорлари ҳақида маълумот олиш;
  • Факультетлар ҳақида маълумот олиш;
  • Академик мобиллик шартлари ҳақида маълумот олиш;
  • Талабалар сафидан четлаштириш ҳақида маълумот олиш;
  • Академик таътил ҳақида маълумот олиш;
  • Ўқишни кўчириш шартлари ҳақида маълумот олиш;
  • Ўқишни тиклаш ва у ҳақида маълумот олиш;
  • Хориждан ўқишни кўчириш ва турдош йўналишлари ҳақида маълумот олиш;
  • Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва унинг шартлари ҳақида маълумот олиш;
  • Магистратурага қабул ва турдош йўналишлар ҳақида маълумот олиш;
  • Таълим шаклини ўзгартириш ҳақида маълумот олиш;
  • Гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш ва у ҳақида маълумот олиш;
  • Талабаларнинг йиғма жилдларини қабул қилиш;
  • Талабаларнинг ҳужжатларидан нусхалар олиш;
  • Талабаларнинг йиғма жилдларини қайтариш;
  • Архив маълумотнома олиш (битирувчилар учун);
  • Диплом ва иловасини олиш (битирувчилар учун)

каби хизматлар шулар жумасидандир.

 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг “TUIT Incubation Center” инкубацион марказ ташкил этилган бўлиб, у ўз фаолиятини 2022 йилда бошлаган.

  Университетда 32 та илмий инновацион лабораториялари мавжуд бўлиб, барчаси “TUIT Incubation Center” инкубацион марказ билан узвий боғланган. Ушбу марказ университетдаги стартап экотизимини ривожлантириш, эришилган ютуқларни оммалаштириш учун хизмат қилади.

 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва ҳудудий филиалларни тугаллаган битирувчиларнинг иш билан таъминланганлик кўрсаткичи ўртача 95-96 фоизни ташкил этади.

   Шу билан бирга, охирги 2 йил мобайнида 500 нафардан ортиқ битирувчилар ўз тадбиркорлик фаолиятларини (ўз мутахассислиги ва бошқа йўналишларда) олиб боришмоқда.

  Айнан шу университетни тамомлаб, бугунги жамиятимизнинг туб ўзгаришларига сабаб бўлаётган қуйидаги машҳур битирувчилари билан танишинг:

  • Абдулла Ниғматович Арипов (1982);
  • Агрепина Василевна Шин (1980);
  • Шуҳрат Муҳаммаджонович Содиқов (2004);
  • Хуршид Мирсабирович Мирзахидов (1995);
  • Махсудов Жамол Тиллоевич;
  • Файзуллаев Алишер Насибуллаевич.

 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети  қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради.

  Мазкур университет юзасидан сизда савол ва таклифлар туғилган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Телефон: +99871238-64-15;
  • Электрон почта: tuit@tuit.uz
  • Расмий сайт: tuit.uz
  • Telegram: @tuituz_official
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 108- уй, почта индекси: 100202

   Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!

Маъмура Тўраева тайёрлади

 

#Олийгоҳлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг