Олийгоҳлар 20/02/2025 Самарқанд давлат тиббиёт университети

  Республикада тиббиёт соҳасида малакали кадрларни тайёрлайдиган олий таълим муассасаларидан бири бўлган Самарқанд давлат тиббиёт университети бундан 95 йил муқаддам Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Советининг 1930 йил 7 майдаги 80-сонли қарори билан Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Давлат Тиббиёт институти (ЎзДТИ) ташкил этилган. Бу Марказий Осиё минтақаси аҳолиси учун катта воқеа бўлган, чунки бу минтақада мустақил тиббиёт олий таълим муассасаси йўқ эди.

   Самарқанд давлат тиббиёт университети 2022 йил 1 январдан бошлаб, молиявий мустақиллик эришганлиги тасдиқланган. Шундан сўнг, университетга ҳақ тўланадиган контракт асосида ўқитиш харажатларини белгилаш, хорижий юқори малакали мутахассисларга иш ҳақи , талабалар учун стипендиялар ва грантларни ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш ва мустақил равишда қарор қабул қилиш ваколати берилган.

  Самарқанд давлат институтига 2022 йил апрель ойидан бошлаб университет мақоми берилган. Ҳозирги кунда университет магистратурада 34 та, бакалавриатда 11 та йўналиши бўйича 10 та факультетда мутахассислар тайёрлайди.

Факультетлар:

  • "1-сон Даволаш факультети";
  • "2-сон Даволаш факультети";
  • "Педиатрия факультети";
  • "Тиббий педагогика факультети";
  • "Стоматология факультети";
  • "Фармация факультети";
  • "Тиббий профилактика, соғлиқни сақлаш ва тиббий biologiya fakulteti";
  • "Халқаро факультет";
  • "Қўшма таълим факультет";
  • "Олий ўқув юртидан кейинги таълим факультети".

Бакалавр таълим йўналиши мутахассислиги:

  • "Умумий тиббиёт (даволаш иши)";
  • "Педиатрия иши";
  • "Касбий таълими (даволаш иши)";
  • "Олий ҳамширалик иши";
  • "Стоматология";
  • "Тиббий профилактика";
  • "Farmatsiya";
  • “Тиббий биология иши”;
  • "Халқ табобати";
  • "Клиник психология";
  • "Менежмент: Соғлиқни сақлаш соҳасида менежмент".

Магистратура таълим йўналиши мутахассислиги:

  • Стоматология;
  • Юз-жағ жарроҳлиги;
  • Акушерлик ва гинекология;
  • Эндокринология;
  • Терапия;
  • Терапия: анъанавий тиббиёт;
  • Оториноларингология;
  • Кардиология;
  • Офтальмология;
  • Юқумли касалликлар;
  • Дерматовенерология;
  • Неврология;
  • Психиатрия;
  • Жарроҳлик;
  • Нейрохирургия;
  • Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш;
  • Урология;
  • Морфология;
  • Анестезиология ва реанимация;
  • Травматология ва ортопедия;
  • Тиббий рентгенология;
  • Фтизиатрия;
  • Педиатрия;
  • Болалар жарроҳлиги;
  • Болалар анестезиологияси ва реанимацияси;
  • Болалар кардиологияси ва ревматологияси;
  • Болалар неврологияси;
  • Неонатология;
  • Болалар ва ўсмирлар гинекологияси;
  • Гигиена;
  • Лаборатория иши;
  • Фарматсевтик кимё ва фармакогнозия;
  • Фармацевтика ишларини ташкил этиш ва бошқариш.

    Ушбу факультетлар ўз фаолиятини 86 та кафедралар асосида олиб бормоқда. Уларда 1400да ортиқ ўқув хоналари, замонавий компьютерлар ва 100 га яқин мультимедиа аудиториялари билан жиҳозланган. Самарқанд тиббиёт университетида тасаруфида битта академик лицей, 6 та техникум ва 2 та коллеж ҳам фаолият кўрсатмоқда.

   Самарқанд далват тиббиёт университетида 5 та ўқув бинолари , 5 та талабалар турар жойлари, 1 та ДХШ,  2 та овқатланиш кафелари, 1 та спорт комплекси, 1 та ахборот ресурс маркази ва 2 та катта мажлислар зали иш фаолият юритиб келмоқда.

  Университет матбуот котиби Одилбек Ахмедовнинг бизга берга маълумотларига кўра бугунги кунда университетда 2230 ўринга мўлжалланган 5 та талабалар турар жойлари (ТТЖ) фаолият кўрсатмоқда.

  • 1-сон талабалар турар жойи Даҳбет кўчаси 37 уйда;
  • 2-сон Талабалар турар жойи Даҳбед кўчаси 41 уйда;
  • 3-сон ва 4-сон талабалар турар жойи Ғиёсиддин Жамшид кўчаси 31 уйда жойлашга

    Ушбу талабалар турар жойларида институтда таҳсил олаётган талабалар, Ҳиндистон ва Покистон Республикаларидан келиб ўқиётган талабалар учун барча шарт-шароитлар яратилиб мазкур жойлар замон талаблари даражасига келтирилган.

    Университет хорижий олий таълим муассасалари билан 168 га яқин шартнома ва меморандумлар имзоланган. Ҳозирда дунёнинг Австрия, Малайзия, Франция, Грузия, Болгария, Япония, Қозоғистон, Италия, Украина, Россия Федерацияси, Словакия, Полша, Португалия, Тожикистон, Сингапур, Жанубий Корея, Туркия, Қирғизистон, Беларус, Озарбайжон, АҚШ, Германия,  Ҳиндистон ва Хитой каби давлатларнинг мунтазам равишда турли соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда.

   Самарқанд далват тиббиёт университети қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради:

  Мазкур университет юзасидан сизда савол ва таклифлар туғилган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Телефон: +998 (66) 233-07-66
  • Электрон почта: sammu@sammu.uz
  • Расмий сайт: sammu.uz
  • Манзил: Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси, 18 уй

   Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!

Маъмура Тўраева тайёрлади

 

 

 

 

 

 

#Олийгоҳлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг