Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти 1923 йилда Туркистон Давлат Университети Техника факультетининг Гидротехника бўлими Мелиорация муҳандислиги факультетининг тузилишидан бошланган. 1929 йили Мелиорация муҳандислиги факультети негизида механика қурилиши ва сув хўжалиги факультетлари очилиб Ўрта Осиё пахтачилик ирригация политехника институти ташкил этилди.
2004 йил 30 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарори билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш инженерлари институти Тошкент ирригация ва мелиорация институтига айлантирилди.

Тошкент ирригация ва мелиорация институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003- сонли қарорига биноан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институтига айлантирилди.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари учун инновациялар ва рақамлаштиришга асосланган муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-42 сонли Қарори билан институт “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетига айлантирилди.

Айнан шу институтни тамомлаб, бугунги жамиятимизнинг туб ўзгаришларига сабаб бўлаётган қуйидаги машҳур битирувчилари билан танишинг:

Ҳозирда университетда 12300 дан ортиқ талаба 40 таълим йўналиши, 32 магистратура мутахассисликлари бўйича 7 та факультетда таълим олиб келмоқдалар. Университетда уларга 35 та кафедрада 410 нафар малакали профессор ўқитувчилар таълим беришиб, уларнинг 70 нафари фан доктори, профессорлар, 195 нафари фан номзоди, PhD, доцентлардир.

Институтда А.Н.Аскоченский, Й.А.Замарин, Янишевский, Т.Н.Қори-Ниёзий каби йирик олимлар ишлаган. Профессорлар Ш.У.Йўлдошев, А.А.Рачинский, Э.Ф.Файзибоев, Ш.Муродов, Т.С.Худойбердиев ва бошқа олимлар фаолият кўрсатмоқдалар.
Ҳозирда университетда қуйидаги факультетлар фаолият олиб боради:
Университет замон талабларига жавоб берадиган бешта ўқув, учта ўқув лаборатория бинолари, замонавий ўқув илмий марказлар, умумий фонди 700 минг ўринга яқин ахборот ресурс маркази 2400 ўринли 3 та талабалар уйи, 460 ўринли талабалар ошхонаси ва истироҳат боғига эга. Университет жамоасининг асосий эътибори таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг вазифаларидан келиб чиқиб бозор иқтисодиёти шароитида сув хўжалиги учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган.

Бакалавриат йўналишлари:

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети таркибида ривожланган инфра тузилмага эга бўлган мустақил иш юритувчи талабалар турар жойлари мавжуд. Ҳозирги кунда университетда тўртта тўққиз қаватли талабалар турар жойи, битта уч қаватли талабалар турар жойи ва иккита ёш олимлар ва тадқиқотчилар уйига эга.
Талабаларни талабалар турар жойига жойлаштириш учун ttj.tiiame.uz платформаси яратилган бўлиб у орқали талабалар турар жойга жойлашиш учун онлайн ариза топширилади ҳамда уларнинг аризаларига асосан уларга хона ажратилади.

Бундан ташқари университетда талабалар турар жойидаги талабаларнинг таклиф ва мурожаатларини ўрганиш мақсадида @ttj_tiiame_bot телеграм боти фаолияти йўлга қўйилган.
Бугунги кунда ТИҚХММИда хорижий ҳамкорлар билан тузилган ва айни пайтда амалда бўлган жами 87 та шартнома ва меморандумлар мавжуд бўлиб, улар Европанинг етакчи мамлакатлари, АҚШ, Россия, Осиёнинг ривожланган давлатлари ва Марказий Осиё мамлакатларидаги илғор муассасалар билан тузилган. Ҳозирда ТИҚХММИда умумий қиймати 1 млрд АҚШ доллари ва 700 млн Еврога яқин бўлган жами 23 та халқаро лойиҳалар амалга оширилмоқда. ТИҚХММИда 4 та мутахассислик бўйича икки томонлама диплом берувчи халқаро қўшма магистратура ва халқаро қўшма докторантура фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, ҳар йили хорижнинг етакчи университетларидан 30 нафардан ортиқ профессорлари институт ўқув ва илмий жараёнига жалб этилган.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради.

Мазкур университет юзасидан сизда савол ва таклифлар туғилган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!
Маъмура Тўраева тайёрлади
#Олийгоҳлар