Олийгоҳлар 26/02/2025 Тошкент халқаро таълим университети

     Университет Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 404-сон қарорига асосан ташкил этилган. Бугунги кунда давлат рўйхатидан ўтган ва қонуний лицензияга эга хусусий олий таълим муассасассидир. Ахборот технологиялари, бизнес ва таълим соҳасидаги мутахассисларнинг билим сифатини ошириш ва амалий касбий кўникмаларини ривожлантириш зарурати билан ушбу университет ташкил этилган.

    Университет умумий майдони   2,8439 гектар бўлиб, шундан ўқув бино ва иншоатлар  майдони 5981 кв.м, ўқув аудиторияларнинг умумий майдони 2286 кв.м, университет ҳудудидаги декоратив ва мевали дарахтлар майдони 1100 кв.м, кутубхона ва ўқув зали  учун 295 кв.м ажратилган.

    ТИУЭ университетида ҳозирда 1049 нафар талабалар таҳсил олади. Университет  бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қуйидаги йўналишларда мутахассислар тайёрлайди:

Бакалавриат:

Кундузги таълим шакли:

  • Халқаро таълим дастурлари;
  • Амалий математика;
  • Филология тилларни ўқитиш;
  • Таълим ва таълим жараёнларини бошқариш;
  • Ахборот технологиялари;
  • Киберхавфсизлик;
  • Бизнесни бошқаруви;
  • Бухгалтерия ҳисоби ва бизнес.

 Сиртқи таълим шакли

  • Ахборот технологиялари;
  • Киберхавфсизлик;
  • Бизнес бошқаруви;
  • Бухгалтерия ҳисоби ва бизнес.

Магистратура

  • Педагогика назарияси ва тарихи;
  • Таълим муассасалари бошқаруви;
  • Таълим бошқаруви ва етакчилик;
  • Маълумотлар Ilmi (Data Science);
  • Бухгалтерия ҳисоби ва молия.

  Бугунги кунда университетда 57 нафар профессор-ўқитувчилар таълим беридилар, жумладан, 5 нафар фан докторлари (ДСc), 14 нафар фан номзодлари (ПҳД), 38 нафар мустақил тадқиқотчилар ҳамда илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган ўқитувчилардир.

  Олий таълим муассасасида замонавий талабларга мос равишда жиҳозланган  ўқув аудиториялари билан бирга барча қулайликларга эга маърузалар хоналари, кенг ва шинам конференциялар зали, ошхона ва тиббиёт хоналари ҳам фаолият олиб боради. Таълим жараёнлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

  TIUE халқаро университети OTHM ташкилоти (Буюк Британия), Портсмут университети (Буюк Британия), USM университети (Малайзия), INTI халқаро университети (Малайзия), Тошкентдаги Инҳа университети (IUT), Донгшин университети (Корея Республикаси), MDIS университети (Сингапур), Amity университети (Ҳиндистон) каби нуфузли олий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.   

     ОТҲМ дипломига эга бўлган талабалар Буюк Британиянинг турли университетларида тегишли бакалавриат ва магистратура дастурларида ўқишни давом эттириш имконига эга бўладилар.

     Университетда 60 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи мавжуд.

Талабалар турар жойига жойлашиш тартиби:

       Ётоқхонага жойлашиш учун Талабалар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўлимига ариза топшириш.

       Бўлим томонидан сўралган барча керакли ҳужжатларни тақдим этиш.

       Талабага ётоқхона шартномасида кўрсатилган тўлов тўлиқ амалга оширилганидан сўнг ётоқхонадан жой ажратилади.

       Талаба ётоқхонада яшаш пайтида ўз ҳаёти ва соғлиғи учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

       Талаба ётоқхонада қолиш пайтида ойлик тўловни ўз вақтида тўлашга шахсан масъул ҳисобланади.

   Университетда талабалар уюшмаси томонидан турли академик клублар, спорт жамоалари, театр гуруҳлари, мусиқа гуруҳлари ташкил этилган.     Шунингдек, университет ахборот ресурс маркази - бир қатор таълим ресурсларини қамраб олган. АРМ интернет тармоғига уланган компьютерлар, нусха кўчириш мосламаси ва принтерлар, онлайн маълумотлар базалари ва талабалар учун электрон кутубхона тизими билан жиҳозланган. Ахборот-ресурс марказининг бугунги кундаги фонди қуйидагича:

  • Дарсликлар – 5673 та;
  • Ўқув қўлланмалар – 344 та;
  • Лаборатория ишлари ва курс лойиҳалари учун методик қўлланмалар – 164 та;
  • Электрон дарслик ва бошқа ўқув материаллари – 3944 та;
  • Бадиий адабиётлар – 3976 та.

   Университет ҳозирда таълимни бошқариш тизими сифатида lms.tiue.uz таълим платформасидан фойдаланмоқда. Ушбу платформа қуйидагилар учун ишлатилади:

       талабалар давоматини аниқлаш;

       дарслар жадвалини еълон қилиш;

       модуллар бўйича ўқув материаллари ва таълим контентини жойлаштириш (масалан, китоблар, слайдлар, эслатмалар, иш варақлари, викториналар ва бошқалар);

       уй вазифалари, оралиқ имтиҳонлар, курс топшириқларини ва ҳоказоларни эълон қилиш

       муҳим маълумотлар, эълонлар, шахсий хабарларни юбориш ва ўқитувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини жойлаштириш;

       молиявий қарз ва тўлов ҳолатини эълон қилиш;

       баҳоларни эълон қилиш;

ва бошқалар.

   Тошкент халқаро таълим университети қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради:

Бундан ташқари, талабалар исталган вақтда rektor@tiue.uz, Feedback@tiue.uz ёки ssd@tiue.uz электрон почта манзили ўрқали ўз фикр-мулоҳазаларини қолдиришлари мумкин.

     Мазкур университет юзасидан сизда савол ва таклифлар туғилган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Телефон: (+998) 55 512 2020
  • Электрон почта: info@tiue.uz
  • Манзил: Ўзбекистон, Тошкент, Яшнобод тумани, Имом Бухорий кўчаси, Тузел-2 блок.
  • Транспорт: Автобус: №30,44,95,106,110,148.
  • Микроафтобус: №47,91,106,111,369 Метро: Бекат-3.

   Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!

Маъмура Тўраева тайёрлади

 

 

 

 

 

 

 

#Олийгоҳлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР