Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида,
2-босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб мй.мактаб.уз электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин. Ҳурматли ота-оналар, видео йўриқнома билан танишиб чиқинг, унда мй.мактаб.уз платформаси орқали ўзингизга бириктирилган мактабни қандай аниқлашни билиб олишингиз мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (адм.мактаб.уз) га киритилади.
Эслатма! “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Агар сизда электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, cалл-марказнинг 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари ёки телеграмдаги @мймактаб_уз расмий канали орқали жавоб олишингиз мумкин.
#Янгиликлар