Янгиликлар 01/06/2025 6 июнь кунидаги чет тили бўйича гапириш имтиҳонлари бошқа кунга кўчирилди

2025 йил 6 июнь Қурбон ҳайити муносабати билан дам олиш куни деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан 6 июнь кунидаги чет тили бўйича гапириш имтиҳонлари қуйидаги саналарга кўчирилди:

Қорақалпоғистон Республикаси – фақат 13 июнь кунига;

Наманган вилояти – 9-12 июнь кунларига;

Фарғона вилояти– 9-12 июнь кунларига;

Бухоро вилояти– 9-12 июнь кунларига;

Хоразм вилояти– 9-12 июнь кунларига;

Сурхондарё вилояти– фақат 13 июнь кунига;

Қашқадарё вилояти– фақат 10 июнь кунига;

Самарқанд вилояти– 9-12 июнь кунларига;

Тошкент шаҳри – фақат 10 июнь кунига;

Талабгорлар гапириш имтиҳонини топшириши учун белгиланган кунлардан бирида рухсатномада кўрсатилган вақт ва манзилга келиши лозим!

Бу фақат 6 июнь кунига тегишли бўлиб, бошқа кунлари имтиҳон топширувчиларда ҳеч қандай ўзгаришлар мавжуд эмас.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг