Фото: Daryo.uz
Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи қизлар ўртасида мушtлашув содир бўлгани маълум бўлди. Воқea 13-октябрь куни танаффус вақтида юз берган.
Маълум қилинишича, 6-«V» синфда ўқийдиган уч нафар қиз ўртасида тортишув бошланиб, у жисмоний куч ишлатишгача бориб етган. Ҳолатни акс эттирган видео ижтимоий тармоқларга тарқалган. Унда қизларнинг бир-бирига жисмоний куч ишлатаётгани кўринади.
Мактаб директор ўринбосари Умида Мамажоновanинг сўзларига кўра, жанжал ўзаро тортишув сабабли келиб чиққан. Қизлар ўз хатти-ҳаракатидан афсусланиб, устозларидан узр сўраган ва яраашиб олган.
Мактабдаги зўравонлик фақат икки ўқувчи ўртасидаги келишмовчилик эмас. У ота-оналар, устозлар ва мактаб маъмуриятининг биргаликдаги масъулиятини кўрсатади. Бундай ҳолатларда тез ва адолатли реакция, шунингдек, болаларга низоларни тинч йўл билан ҳал қилишни ўргатиш муҳим аҳамиятга эга.
Ота-оналар учун ҳам муҳим хулоса бор: фарзандning мактабдаги хатти-ҳаракатлари учун оиladаги тарбия асосий ўринда туради. Мактаб ва оила ҳамкорлиги эса бундай жанжалларнинг олдини олишда энг самарали восита ҳисобланади.
Манба: Daryo.uz
#Ўқувчи #Тартиб қоида #Мактаб