Янгиликлар 18/12/2024 Айрим таълим йўналишларида сиртқи таълим учун 5 йиллик стаж талаб этилади - рўйхат

Сиртқи таълим шаклидаги педагогик фаолиятга оид бакалавриат таълим йўналишларига топширишда камида 5 йил иш стажи талаб этилади. Мазкур тартиб Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб амал қилиб келмоқда ва ушбу йўналишлар рўйхати ҳам тасдиқланган.

Маълумки, Президентнинг 2022-йил 22-июндаги ПҚ-289-сон қарорига мувофиқ педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан сиртқи таълим шаклига педагогик фаолиятга оид камида 5 йил иш стажига эга бўлган абитуриентлар қабул қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланган. Булар.

бошланғич таълим;

тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;

мусиқа таълими;

жисмоний маданият;

технологик таълим

#Олийгоҳлар   #Талаба   #Четда таҳсил олиш  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг