Бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳоратини баҳолаш бўйича миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш давом этмоқда. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди. Рўйхатдан ўтиш Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 29-июлдаги 411-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Барча талабгорлар рўйхатдан ўтишни Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали бажаришлари керак. Рўйхатдан ўтишнинг охирги куни 5-ноябрь этиб белгиланган, шунинг учун кечиктирмаслик лозим.
Имтиҳон натижаларига кўра талабгорларга 3 йил муддатга амал қиладиган миллий сертификат берилади. Даражалар A+, A, B+, B, C+ ва C кўринишида белгиланади.
Муҳим янгилик шундаки, B+ ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга устама тўланади. Ушбу имконият қуйидагиларга тегишли:
Бундай ўқитувчиларга лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Агар сиз бошланғич синф ўқитувчisi бўлсангиз, рўйхатдан ўтиш муддатини эслаб қолиш ва имтиҳонга тайёргарликни вақтида бошлаш фойдали бўлади. Батафсил маълумотни my.gov.uz порталидан олишингиз мумкин.
Манба: Bilim va malakalarni baholash agentligi
#Янгиликлар #Кутубхона #Сертификат #Устама