Олийгоҳлар 20/04/2025 Бухоро муҳандислик-технология институти

  Бухоро шаҳрида 1958-йилда Тошкент Политехника институтининг сиртқи умумий механика факултети очилди. 1972-йилда мазкур факултет негизида Тошкент Политехника институтининг филиали ташкил этилди. 1977 йилдан эса Бухоро озиқ-овқат ва энгил саноат технология институти мустақил таълим муассасаси сифатида фаолият кўрсата бошлади.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ −1533 -қарорига асосан Бухоро озиқ-овқат ва энгил саноат технология институти негизида Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти ташкил этилди. Икки йилдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 апрелдаги ПҚ — 1954-сонли қарорига асосан Бухоро муҳандислик-технология институти ташкил этилди.

  Институтнинг умумий майдони 25 кв.м. бўлиб, 4 та ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи, замонавий спорт зали ва академик лицейни ўз ичига олади.

   Институтда бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича 14 007 нафар талаба таҳсил олади. Институтда 613 нафар профессор — ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқдалар, улардан 12 нафари фан доктори, профессор, 117 нафари фан номзоди, доцентлар, 5 нафари (PhD) фалсафа докторлари бўлиб, профессор — ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти 31,0 фоизни ташкил этади.

Факультетлар

  • Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари факультети;
  • Нефть-газ технологияси факультети;
  • Пахта ва енгил саноат технологиялари факультети;
  • Тўқимачилик ва чарм саноат факультети;
  • Архитектура-қурилиш факультети;
  • Энергетика факультети;
  • Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари факультети;
  • Ер усти транспорт тизимлари факультети.

Бакалавр йўналишлари

  • Озиқ-овқат технологияси (маҳсулот турлари бўйича) йўналиши;
  • Аҳоли ва туристларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш сервиси;
  • Кимёвий технология (ноорганик моддалар) йўналиши;
  • Кимёвий технология (силикат моддалар) йўналиши;
  • Кимёвий технология (органик моддалар) йўналиши;
  • Кимёвий технология (юқори молекулали бирикмалар) йўналиши;
  • Ёғлар, эфир мойлари ва парфюмерия-косметика маҳсулотлари технологияси йўналиши;
  • Функционал овқатланиш ва болалар маҳсулотлари технологияси йўналиши);
  • Матбаа ва қадоқлаш жараёнлари технологияси;
  • Виночилик технологияси, бижғиш маҳсулотлари ва алкоголсиз ичимликлар технологияси;
  • Консервалаш технологияси;
  • Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича);
  • Мева ва узумчилик;
  • Нефть-газ кимё саноати технологияси;
  • Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси;
  • Газни чуқур қайта ишлаш технологияси;
  • Нефть ва газ иши (Нефть ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш);
  • Нефть ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш;
  • Нефть-газ кимё саноати технологияси(кечки таълим шакли учун);
  • Нефть-газ кимё саноати технологияси (кечки таълим шакли);
  • Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари (тармоқлар бўйича);
  • Технологик  машиналар ва жиҳозлар (тўқимачилик, енгил ва пахта саноати);
  • Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси (хом ашё турлари   бўйича);
  • Енгил саноат технология ва жиҳозлари (хизмат кўрсатиш);
  • Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (тўқима);
  • Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (йигирилган ип ишлаб чиқариш);
  • Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари (чарм ва мўйнани қайта ишлаш ва жиҳозлари);
  • Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари (пойабзал, чарм-атторлик ишлаб чиқариш жиҳозлари);
  • Дизайн (пойабзал ва аксессуарлар дизайни);
  • Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (тармоқлар бўйича);
  • Муқобил энергия манбалари;
  • Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари;
  • Энергия тежамкорлиги ва энергоаудит;
  • Энергетика (иссиқлик энергетикаси);
  • Электр энергетикаси (тармоқлар бўйича);
  • Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
  • Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
  • Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
  • Технологик машиналар ва жиҳозлар (кимё саноати);
  • Технологик машиналар ва жиҳозлар (озиқ-овқат);
  • Ахборот коммуникация тизимлари ва  технологиялари;
  • Транспорт воситалари муҳандислиги (турлари бўйича);
  • Қишлоқ  хўжалигини механизациялаштириш;
  • Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш.

Магистратура йўналишлари

  • Электр механикаси (тармоқлар бўйича);
  • Электротехник мажмуалар ва тизимлар (тармоқлар бўйича);
  • Энергия тежамкорлиги ва энергоаудит (тармоқлар бўйича);
  • Кимёвий ва нефть-газ кимёвий технологиялар;
  • Енгил саноат машиналари ва аппаратлари;
  • Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот коммуникация тизимлари;
  • Нефть ва газ конлари машина ва жиҳозларидан фойдаланиш;
  • Технологик машиналар ва жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш ( тармоқлар бўйича );
  • Юқори молекулали бирикмалар кимёвий технологияси (полимерлар ишлаб чиқариш технологияси);
  • Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
  • Пахта саноати машиналари ва жиҳозлари;
  • Технологиялар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича);
  • Тўқимачилик маҳсулотлари технологияси (маҳсулот турлари бўйича);
  • Бино ва иншоотлар архитектураси;
  • Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича);
  • Озиқ-овқат саноати машиналари ва агрегатлари;
  • Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича);
  • Саноат иссиқлик энергетикаси;
  • Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва аппаратлари;
  • Нефть ва газни қайта ишлаш ва кимёвий технологияси;
  • Машинасозлик ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган дастгоҳли комплекслари;
  • Компьютер тизимлари ва уларнинг дастурий таъминоти (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
  • Енгил саноат маҳсулотлари технологияси ва жиҳозлари (маҳсулот турлари бўйича).

  Бухоро муҳандислик-технология институтида 3 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, 1-сон ТТЖда 330 нафар, 2-сон ТТЖда 260 нафар, 3-сон ТТЖда 750 нафар талабани ўз ичига олади. ТТЖда – 1340 нафар талабага жойлар ажратилган.     Талабаларда китобхонлик ҳамда мутолаа маданиятини шакллантириш орқали уларнинг маънавий дунёсини юксалтириш мақсадида институтнинг ҳамма ўқув бинолари ҳамда талабалар турар жойларида замонавий ахборот-ресурс марказлари фаолияти йўлга қўйилган.

  Бухоро муҳандислик-технология институти қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради:

  Мазкур университет юзасидан сизда савол ва таклифлар туғилган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Телефон: 0(595) 604-44-70
  • Электрон почта: bmti_info@edu.uz
  • Расмий сайт: bmti.uz
  • Манзил: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Қаюм Муртазоэв кўчаси, 15- уй, почта индекси: 200117

   Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!

Маъмура Тўраева тайёрлади

#Олийгоҳлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг