Жиззах давлат педагогика университети 1974 йил ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси Маориф вазирлигининг 1989 йилдаги тегишли қарори асосида Жиззах давлат педагогика институтига ўзбек романчилик мактаби асосчиси, атоқли адиб Абдулла Қодирий номи берилган. 21.06.2022 йил «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-289-сонли қарорига кўра А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтига, Жиззах давлат педагогика университети мақоми берилди.

Бугунги кунда қуйидаги факультетлар 28 та йўналиш ва 35 та кафедрага эга. Талабалар сони 20722 нафарни ташкил этади. Университетда 731 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритади.
Факультет ва йўналишлар
|
# |
Факультет номи |
Йўналиш номи |
|
1 |
Математика ва информатика |
Математика ўқитиш методикаси таълим йўналиши |
|
Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши |
||
|
Математика ва информатика таълим йўналиши |
||
|
2 |
Табиий фанлар |
Биология йўналиши |
|
Кимё йўналиши |
||
|
География ва иқтсодий билим асослари |
||
|
3 |
Ўзбек тили ва адабиёти |
Ўзбек тили ва адабиёти |
|
4 |
Бошланғич таълим йўналиши |
|
|
5 |
Бошланғич таълим Тарих факекултети |
Тарих фани йўналиши |
|
Миллий ғоя, Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими |
||
|
6 |
Физика ва технология таълими факультети |
Физика ва астрономия йўналиши |
|
Физика ва астрономия ўқитиш методикаси |
||
|
Технологик таълим йўналиши |
||
|
Рангтасвир йўналиши |
||
|
Дизайн йўналиши |
||
|
Тасвирий саънат ва муҳандислик графикаси йўналиши |
||
|
7 |
Хорижий тиллар факультети |
Хорижий тил ва адабиёти, инглиз тили йўналиши |
|
8 |
Хорижий тиллар факультети |
Рус тили ва адабиёти йўналиши |
|
Ўзга тилли гуруҳларда рус тили йўналиши |
||
|
Рус тили адабиёти ўзга тилли гуруҳларда |
||
|
9 |
Рус тили ва адабиёти факультети |
Жисмоний маданият йўналиши |
|
Хотин-қизлар спорт йўналиши |
||
|
Спорт фаолияти кураш йўналиши |
||
|
10 |
Педагогика ва психология факультети
|
Педагогика ва психология йўналиши |
|
Махсус педагогика, сурдопедагогика |
||
|
Махсус педагогика олигофренопедагогика йўналиши |
||
|
Мактаб менежменти йўналиши |
||
|
Махсус педагогика логопедия йўналиши |
||
|
11 |
Жисмоний маданият факультети |
Мактабгача таълим йўналиши |
|
Мактабагача ва бошланғич таълимда хорижий тил |
||
|
Мактабагача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт |
||
|
Мусиқа таълим йўналиши |
||
|
Чолғу ижрочилиги йўналиши |
||
|
12 |
Тиббиёт факультети |
Даволаш иши йўналиши |
|
Педиатрия иши йўналиши |

Жиззах давлат педагогика институтидаги ТТЖ бугун жами 465 нафар талаба барча шароитларга эга ТТЖ да истиқомат қилишади. Шаҳар ичидаги шаҳарчанинг ўзига хос қонунлари бор. Булар тозаликка риоя қилиш, барча тадбирларда фаол бўлишдир.

Жиззах давлат педагогика университети таълим соҳасида бир нечта давлатлар билан халқаро ҳамкорлик қилади. Жумладан: Жанубий Корея Республикаси, Англия, Франция, Россия Федерацияси, Белорусия, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ҳиндистон ва бошқа қатор давлатлар билан шартномалар амалга оширилган.
Шунингдек, университет Европа Иттифоқининг Erasmus Mundus номли таълим дастурларида ҳам фаол иштирок этиб келади.

Жиззах давлат педагогика университети қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради:

Мазкур университет юзасидан сизда савол ва таклифлар туғилган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!
Маъмура Тўраева тайёрлади
#Олийгоҳлар