Янгиликлар 26/10/2026 Кузги аттестатсия: педагоглар синовга тайёргарлик кўрмоқда

Кузги аттестатсияда педагогларнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси ҳамда педагогик маҳорати баҳоланади. Бу жараёнга тайёргарлик кўраётган ўқитувчилар учун муҳим янгилик: синов санаси ва ўтказиладиган манзил шахсий кабинетга юборилган хабарномада кўрсатилган.

Тақдим этилган маълумотга кўра, кузги аттестатсияда қатнашиш учун жами 302 минг 422 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 5,5 фоизи навбатдаги мажбурий аттестатсияга, 94,5 фоизи эса навбатдан ташқари аттестатсияда иштирок этиш учун юборилган. Мурожаатларни ўрганиб чиқиш натижасида 240 мингдан ортиғи, яъни 79,4 фоизи қабул қилинган.

Синов қаерда ўтказилади?

Синовлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги махсус жиҳозланган 13 та марказда жami 2526 та компьютер тайёр ҳолатга келтирилган.

Қандай тайёргарлик кўриш мумкин?

Педагоглар аттестатсияга тайёргарлик кўриш учун sinovtest.uz сайтида намунавий тестлар билан ишлаб кўришлари мумкин. Сана ва манзилни билиш учун pedagog.uzedu.uz платформасидаги шахсий кабинетга кириш тавсия этилади.

Манба: Kun.uz

#Кутубхона   #Аттестация  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР