Олийгоҳлар 03/01/2025 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

    Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мамлакатимизда спорт бўйича юқори малакали мутахассис мураббийларни тайёрлайдиган ягона таянч олий таълим даргоҳи ҳисобланади.

Университет тарихи

   Жисмоний тарбияга бўлган эҳтиёж, маҳаллий халқ орасидан жисмоний тарбия ходимларини тайёрлашга бўлган зарурат туфайли 1935 йилда Тошкентда жисмоний тарбия техникуми очилган. Бироқ ўша даврларда юқори малакали мутахассислар Москва, Ленинград каби шаҳарларда тайёрланар ва истеъдодли ёшлар шу шаҳарларга бориб ўқишга мажбур эдилар. 1949 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти, 1951 йилда Фарғона давлат педагогика институтида олий маълумотли жисмоний тарбия ўқитувчиларини тайёрлайдиган факультетлар ташкил этилган. Аммо жамиятда йигит-қизларнинг мунтазам спорт – соғломлаштириш билан шуғуллана бошлагани мутахассисларга бўлган эҳтиёжини янада кучайтирган. 1955 йилга келиб Республика олий ўқув юртлари, мактаблар ва спорт ташкилотларида бор-йўғи 247 нафар олий маълумотли жисмоний тарбия маълумотига эга бўлган мутахассислар ишлаган. Шунинг учун зудлик билан юқори малакали спорт тренерлари, спорт ҳакамлари, жисмоний тарбия ва ишлаб чиқариш жисмоний тарбияси бўйича мутахассислар, таълим муассасалари ўқитувчилари, спортчи-йўриқчилар ва илмий ходимларни тайёрлаш муаммосини зудлик билан ҳал этиш зарур бўлган. Хуллас, жисмоний тарбия ҳаракатини такомиллаштириш, сифат жиҳатдан тамомила янги мутахассислар авлодини тарбиялаш, маҳаллий халқ вакилларининг спорт мусобақаларида фаол иштирокини таъминлаш зарурати сабаб 1955 йил 13 августда собиқ Иттифоқ ҳукуматининг 5972-сонли фармойиши, Ўзбекистон ССР Министрлар Кенгашининг 27 октябрдаги 653-сонли қарори билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ташкил этилган.

    2018 йил университет тарихида туб ўзгариш ва янгиланиш даври бўлди. Аввало, тарих зарварағида янги саҳифа Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сонли Фармонига биноан Жисмоний тарбия ва спорт институти негизида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил этилди.

   Университетда 3 та бакалавриат ва 8 та магистратура ҳамда 4 та таянч докторантура йўналишлари мавжуд. Ҳозирги кунда университетда 23 та кафедра, шунингдек, магистратура, сиртқи ва махсус сиртқи бўлимлар мавжуд.

Ҳозирда университетнинг қуйидаги 2 та филиали фаолият юритмоқда:

● Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали

● Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали

   2023-2024 йиллар давомида университетда фаолият олиб борган профессор-ўқитувчиларнинг 10 нафари профессор ҳамда 40 нафари доцент илмий унвонларига эга бўлишди. Шунингдек, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича 4 та ихтисосликда 38 нафар докторант, 258 нафар мустақил изланувчилар илмий фаолияти йўлга қўйилди. Университетда жами 11 851 нафар талаба (бюджет 1397 нафар, контракт 10 454 нафар) таҳсил олмоқда. Шулардан, кундузги таълимда бакалавриат босқичи талабалари сони 5 817 нафар, улардан 1 234 нафари давлат гранти асосида, 4 583 нафари тўлов-шартнома асосида, Магистратура мутахассислиги талабалари сони 353 нафар, улардан 41 нафари давлат гранти, 312 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олмоқда.

ФАКУЛЬТЕТЛАР:

  • Футбол факультети;
  • Гимнастика ва спорт психологияси факультети;
  • Кўп кураш спорт турлари факультети;
  • Спорт ўйинлари факультети;
  • Якка кураш спорт турлари факультети.

Университэт бакалавриат, магистратура ва доктарантура босқичларида қуйидаги йўналишларда мутахассислар тайёрлайди:

Бакалавриат йўналиши:

  • Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт;
  • Психология (спорт);
  • (Спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш);
  • Менежмент (Жисмоний тарбия ва спорт менежменти);
  • Маркетинг (спорт);
  • Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича);
  • Спорт фаолияти (Адаптив жисмоний тарбия ва спорт).

Магистратура мутахассислиги:

  • Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича);
  • Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини  тарғиб қилиш;
  • Адаптив жисмоний тарбия ва спорт (параспорт);
  • Жисмоний тарбия ва спорт менежменти, спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш;
  • Журналистика (спорт журналистикаси);
  • Психология (спорт);
  • Маркетинг (спорт маркетинги);
  • Гигиена: спорт диетологияси.

Таянч докторантура:

  • Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси;
  • Одам ва ҳайвонлар физиологияси;
  • Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси;
  • Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.

    Университетда асосий штатда жами 426 нафар профессор- ўқитувчи фаолият олиб борди. Жами илмий даража ва унвонлилар -109 нафар. 11 нафар фан доктори, профессор, 98 нафар фан номзоди доцент. (ПҳД). 103 нафар катта ўқитувчи ва 214 нафар ассистент. Илмий салоҳият асосий штатдаги профессор-ўқитувчиларга нисбатан 25.5% ни ташкил этади.

   Қуйидаги бирувчилар университетнинг фахри ҳисобланади:

     Университет Ахборот ресурс марказининг фонди 49 578 номда 222 962 нашр бирлигини ташкил қилади. Шу жумладан: Илмий 23930 нусхада, Ўқув қўлланмалар 176690 нусхада, Бадиий адабиётлар  21067 нусхада. Бошқа адабиётлар 1263 нусхада, электрон адабиётлар 16252 та, Брайл адабиётлар 12 та. Тўлиқ матнли маълумотлар базаси мавжуд.

    Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия  ва спорт университети хорижий илмий дастурлардан: Web of Science, Ebsco, UzNel, Diss.natlib.uz, ibs.natlib.uz, Press.natlib.uz базаларидан чексиз фойдаланиш имкониятига эга.  Ахборот-ресурс марказида 3 та ўқув зали мавжуд бўлиб, ўриндиқлар сони 130 тани ташкил этади. Шундан: талабалар ўқув зали 54 ўринга, профессор-ўқитувчилар ўқув зали 16 ўринга, Маданият саройидаги талабалар ўқув зали  60 ўринга мўлжалланган.

   Университет бугунги кунда жами 52 та хорижий олий таълим муассасалари ва 2 та халқаро ташкилот (Осиё хоккей федерацияси ҳамда Халқаро бокс ассоциацияси - IBA) лар билан ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, 4 та хорижий университетлар: Америка Спорт Академияси, Пекин Давлат Спорт Университети ҳамда Италия “Форо Италико” университетлари билан онлайн мулоқотлар ўтказилиб, ҳамкорлик масалалари келишиб олинди. билан қўшма дастурлар олиб бориш борасида келишув олиб бормоқда.

   Агар сизда яна қўшимча саволлар пайдо бўлса бемалол қуйида кўрсатилган манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин.   

  • Телефон: +998 (70) 717 17 76
  • Электрон почта: info@jtsu.uz
  • Расмий сайт: www.jtsu.uz
  • Телеграм: @uzdjtsu_rasmiy
  • Манзил: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Спортчилар кўчаси, 19-уй.

   Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!

Маъмура Тўраева тайёрлади

 

 

 

 

 

 

 

#Олийгоҳлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг