Олийгоҳлар 20/11/2024 Ўзбекистон Миллий университети

   Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ) –   асрлик тарихга ва тажрибага эга отахон олий ўқув юрти ҳисобланади. Университетни ташкил этишдан асосий мақсад — Ўзбекистонда ва Ўрта Осиёда юқори таълимни ривожлантириш, маҳаллий кадрларни тайёрлаш ва илм-фанни тараққий эттиришдан иборат бўлган.                   XX асрнинг бошларида Тошкент ва Туркистон ўлкасининг жадал ривожланиши ҳамда Тошкент ва Самарқанддаги гимназиялар, Тошкент шаҳридаги ўқитувчилар семинарияси ва бошқа ўрта таълим муассасаларини битирган ўқимишли одамлар сонининг кўпайиши муносабати билан бу ерда олий ўқув юрти – вақтнинг энг юқори талабларига жавоб берадиган университетни очиш масаласи кескин кўтарилган.

  Тайёргарлик ишлари жамоатчилик ва вилоят маъмурияти томонидан амалга оширилган. Тошкентдаги университетни очиш учун смета ва бошқа зарур ҳужжатлар 1914 йилга тайёрланган. Бироқ, биринчи жаҳон уруши режаларга тўсқинлик қилган.

   Шунга қарамай, минтақада олий ўқув юртини очиш зарурати сақланиб қолган, шу сабабли 1917 йил 15-22 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган, Туркистон Советларининг III минтақавий қурултойида бу ерда олий ўқув юртини очишга қарор қилишган.

   Миллий университетнинг дастлабки илдизи сифатида 1918 йилда очилган Халқ дорулфунуни кўрилади. Ушбу даргоҳнинг очилишида жадидлар катта ташаббус кўрсатган, жумладан Мунавварқори Абдурашидхонов маҳаллий аҳоли вакиллари билан ҳамкорликда тенг таълим олишга имкон берувчи олий таълим муассасани очишга муваффақ бўлишган. 1918 йил 12 май куни Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида расман Мусулмон Халқ дорулфунунинг очилиш маросими бўлиб ўтган.

1918 йил Тошкент шаҳрида Туркистон халқ университети сифатида фаолиятини бошлаган университет турли йилларда турлича номлар билан фаолият олиб борган. Ҳар бир ўзгаришлар таълим йўналишлари ва илмий фаолиятининг  ҳам янги босқичга кўтарилишига сабаб бўлган.

  • 1920-1923 йилларда Туркистон давлат университети;
  • 1923-1960 йилларда Ўрта Осиё давлат университети (САГУ);
  • 1960-2000 йилларда Тошкент давлат университети (Тошкент Давлат Университети);
  • 1995 йил университетга Мирзо Улуғбек номи берилган;
  • 2000 йил 28 январда Президент фармонига мувофиқ, университетга Миллий университет мақоми берилган.

     Бугунги кунда университетда 17 та кафедра ва қуйидаги факультетлар фаолият олиб бормоқда:

Факультетлари:

  • Математика;
  • Амалий математика ва интеллектуал технологиялар;
  • Физика;
  • Биология;
  • Экология;
  • Кимё;
  • Хорижий филология;
  • Иқтисодиёт;
  • Ижтимоий фанлар;
  • Журналистика;
  • Тарих;
  • География ва геоахборот тизимлари;
  • Геология ва муҳандислик геологияси;
  • Гидрометеорология;
  • Таэквондо ва спорт фаолияти;
  • Ўзбек филологияси;
  • Ўзбек-Исроил қўшма факультети.

    Ушбу дорулфунунда таҳсил олган зиёлилардан Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Саид Аҳмад, Озод Шарафиддинов, Турғун Азларов, Суюма Ғаниева Ўзбекистон Қаҳрамони олий унвонига, юзлаб профессор-ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби унвонига, Буюк хизматлари учун ордени ва бошқа мукофотларга сазовор бўлганлар.

   ЎзМУ матбуот котиби Илҳом Худайназаровнинг бизга берган маълумотларига кўра 2024 йилда университетнинг иқтидорли талабаларидан 210 нафари халқаро ва республика фан олимпиадаларида қатнашиб, 63 нафар талаба ғолиб бўлди. Талабалар 14 та олтин, 27 та кумуш, 22 та бронза медалларни қўлга киритишди. 2024-2025 ўқув йилида 24 талаба стипендиат бўлди. Шулардан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига – 5 нафар, Навоий номли давлат стипендиясига — 9 нафар, Улуғбек номли давлат стипендиясига – 5 нафар, Беруний номли давлат стипендиясига — 2 нафар, Ислом Каримов, Паҳлавон Маҳмуд ва Бобур номли давлат стипендияларига  – 1 нафардан талаба сазовор бўлди. Стипендия танловида олий таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон Милий университети стипендиялар сони бўйича 1-ўринда туради.

  Бугунги кунда Миллий университетда 14 нафар академик, 250 дан ортиқ фан доктори ва профессорлар, 450 дан зиёд фан номзоди, фалсафа доктори ва доцентлар фаолият кўрсатмоқда, 1000 дан ортиқ ёш олимлар ва иқтидорли талабалар илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.

    Ўзбекистон Миллий университети 2025 йил учун дунёнинг энг яхши университетлари рейтинги – QS World University Rankings 2025 натижалари кўра, отахон даргоҳ 781-790-ўринларни қайд этиб, ТОП-1000 университетлар қаторидан жой олган.

  Университетда шаклланган илмий мактаблар дунё миқёсида тан олинган. Бу борада академиклар Т.А.Саримсоқов, С.Х.Сирожиддинов, М.С.Салоҳиддинов, О.С.Содиқов, Ё.Х.Тўрақулов, Ж.А.Мусаев, С.А.Азимов, П.Қ.Ҳабибуллаев, Х.Абдуллаев, В.И.Попов, Т.Н.Долимов ва бошқаларнинг хизматлари беқиёс.

 ЎзМУнинг қуйидаги битирувчилари бугун нафақат университетнинг балки бутун бир жамиятнинг фахри ҳисобланишади.   Университетнинг 100 дан ортиқ битирувчилари дунёнинг етакчи илмий ва таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотларда раҳбар лавозимларида фаолият кўрсатиб келмоқда. Жумладан, ЎзМУнинг Таэквондо ва спорт фаолияти факультетида 11 нафар Жаҳон чемпиони, 13 нафар Осиё чемпионлари ва 140 дан ортиқ Ўзбекистон чемпионлари ва нуфузли халқаро спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари таҳсил олади.

  Париж-2024 Ёзги Олимпия ўйинларида олтин медалга сазовор бўлиб, икки карра Олимпия чемпионлигини қўлга киритган Улуғбек Рашитов, кумуш медалга эга чиқиб, таэквондо бўйича Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган биринчи аёл спортчи сифатида тарихга кирган Светлана Осипова ЎзМУнинг олтин кадрлари ҳисобланади.        Университет бакалавр ва магистратура босқичида кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклида қуйидаги мутахассисларни тайёрлайди:

Бакалавр йўналишлари: 

Кундузги:

  • Хорижий тил ва адабиёт: инглиз тили;
  • Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими;
  • Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили;
  • Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили;
  • Филология ва тилларни ўқитиш: немис тили;
  • Филология ва тилларни ўқитиш: француз тили;
  • Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили;
  • Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тили;
  • Таржима назарияси ва амалиёти: немис тили;
  • Таржима назарияси ва амалиёти: француз тили;
  • Тарих;
  • Археология;
  • Фалсафа;
  • Антропология ва этнология;
  • Сиёсатшинослик;
  • Журналистика;
  • Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар;
  • Архившунослик;
  • Иқтисодиёт;
  • Солиқлар ва солиққа тортиш;
  • Молия ва молиявий технологиялар;
  • Банк иши;
  • Менежмент;
  • Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
  • Юриспрудентсия;
  • Биология;
  • Метрология ва иқлимшунослик;
  • Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси;
  • Кимё;
  • География;
  • Геология;
  • Гидрология;
  • Физика;
  • Маханика ва математик моделлаштириш;
  • Астрономия;
  • Сейсмология ва сейсмометрия;
  • Математика;
  • Амалий математика;
  • Ахборот хавфсизлиги;
  • Сунъий интеллект;
  • Кимё муҳандислиги;
  • Биотехнология;
  • Гидрогеология ва муҳандислик геологияси;
  • Геодезия ва геоинформатика;
  • Картография ва масофадан зондлаш;
  • Кадастр;
  • Агрокимё ва тупроқшунослик;
  • Ижтимоий иш;
  • Спорт фаолияти: регби;
  • Спорт фаолияти: таэквондо (WТФ);
  • Спорт фаолияти: кураш;
  • Спорт фаолияти: дзюдо;
  • Спорт фаолияти: эркин кураш;
  • Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги.

(Жами – 54 та) 

Сиртқи:

  • Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими;
  • Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили;
  • Тарих;
  • Фалсафа;
  • Биология;
  • География;
  • Геология;
  • Археология;
  • Психология;
  • Социология;
  • Журналистика;
  • Архившунослик;
  • Иқтисодиёт;
  • Солиқлар ва солиққа тортиш;
  • Молия ва молиявий технологиялар;
  • Банк иши;
  • Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
  • Юрстпрудентсия;
  • Экология ва атроф-муҳит;
  • Гидрология;
  • Геодезия ва геоинформатика;
  • Кадастр;
  • Ижтимоий иш;
  • Спорт фаолияти: регби;
  • Спорт фаолияти: таэквондо (WТФ);
  • Спорт фаолияти: кураш;
  • Спорт фаолияти: дзюдо;
  • Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги.

 (Жами – 28 та) 

Кечки: 

  • Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили;
  • Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили;
  • Тарих;
  • Математика;
  • Амалий математика;
  • Физика;
  • Кимё;
  • Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили.

(Жами – 8 та) 

Масофавий: 

  • Тарих;
  • Психология;
  • Журналистика;
  • Иқтисодиёт;
  • Менежмент;
  • Амалий математика. 

(Жами – 6 та)  

 Магистратура йўналишлари:

  • Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили;
  • Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари);
  • Тарих;
  • Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари;
  • Археология;
  • Фалсафа;
  • Этнография, этнология ва антропология;
  • Адабиётшунослик: ўзбек адабиёти;
  • Адабиётшунослик: рус адабиёти;
  • Лингвистика: рус тили;
  • Лингвистика: инглиз тили;
  • Лингвистика: француз тили;
  • Лингвистика: немис тили;
  • Лингвистика: ўзбек тили;
  • Матншунослик ва адабий манбашунослик: ўзбек тили;
  • Қиёсий тилшунослик, лингвистик таржимашунослик: инглиз тили;
  • Компьютер лингвистикаси;
  • Амалий сиёсатшунослик;
  • Психология;
  •  
  • Социология;
  • Журналистика;
  • Ҳужжатчилик, ҳужжатшунослик ва архившунослик;
  • Иқтисодиёт;
  • Давлат ва корпоратив стратегиялари;
  • Макроиқтисодиёт;
  • Молия;
  • Бизнес ҳуқуқи;
  • Давлат бошқаруви;
  • Биология;
  • Микробиология;
  • Биофизика ва биокимё;
  • Гидрометеорология;
  • Экология;
  • Кимё;
  • География;
  • Гидрология;
  • Физика;
  • Ядро физикаси ва технологиялари;
  • Яримўтказгичлар физикаси;
  • Тиббиёт физикаси;
  • Фотоника;
  • Астрономия;
  • Математика;
  • Математик иқтисодиёт;
  • Актуал ва молиявий математика;
  • Амалий математика;
  • Компьютер тизимлари ва уларнинг дастурий таъминоти;
  • Ахборот тизимлари;
  • Криптография ва криптоанализ;
  • Ахборот хавфсизлиги;
  • Сунъий интеллект;
  • Биотехнология;
  • Қайта тикланувчан энергия манбалари;
  • Геодезия ва геоинформатика;
  •  
  • Тупроқшунослик;
  • Ижтимоий иш;
  • Спорт фаолияти: таэквондо (WТФ);
  • Жисмоний тарбия ва спорт менежменти, спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш.

(Жами 58 та) 

Университетга қарашли 10 та талабалар турар жойлари мавжуд бўлиб, дастлаб жойлар сони 3600 тани ташкил этган. 2021 йилда университет талабалар турар жойларини икки ярусли кроватлар билан таъминлаш орқали қўшимча 1500 та ўринлар яратилиб, ётоқхона сиғими 5130 тага етказилган.

   Ўзбекистон Миллий университетида 2024-2025 ўқув йилидаги бир йиллик контракт-тўлов миқдорини қуйидаги жадвалдан билиб олишингиз мумкин:                

   Ўзбекистон Миллий университети ҳақида сизда қўшимча саволлар туғилган бўлса қуйида кўрсатилган манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

  •  

Манзил: 100174, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 4-уй

Телефон: +998 71 246 02 24

Факс: +998712460224

e-MAIL: DEVONXONA@NUU.UZ

Олий таълим – бу келажагингизни қуриш учун энг муҳим босқичдир. Янги билимлар ва кўникмаларни эгаллаш, сизни замонавий дунёда рақобатбардош, ижодий ва масъулиятли мутахассисга айлантиради. Билим олиш – бу ўз орзуларингизни амалга оширишнинг калитидир. Шундай экан, орзуларингиз ушалиши учун ҳаракатни бугундан бошланг.

  Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!

Тўпловчи Маъмура Тўраева

 

#Олийгоҳлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг