Иқтисодчи, қишлоқ хўжалиги, нефть ва газ саноати, электр ва иссиқлик энергетикаси, озиқ-овқат саноати, кимёвий технология ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари ҳамда таълим соҳаси учун юқори малакали муҳандислар, иқтисодчи ва муҳандис-педагог бакалаврлар ва мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юрти ҳисобланади.
Институт даставвал 1975 йилда ташкил этилган бўлиб, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали деб юритилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 февралдаги 356-сонли фармонига мувофиқ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтининг Қарши филиали негизида Қарши аграр - иқтисодиёт институти ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 июндаги 211-сонли қарорига асосан Қарши аграр - иқтисодиёт институти ва Тошкент давлат техника университети Қарши филиали негизида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ташкил қилинган.

Айни пайтда институтда қуйидаги 6 та факультет фаолият кўрсатмоқда.
29 та таълим йўналишлари бўйича 7738 нафар бакалаврлар, 17 та мутахассисликлар бўйича 264 дан ортиқ магистрлар, 1163 нафар сиртқи таълим йўналишларида таҳсил олмоқда. Ёшларга 571 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар таълим-тарбия беришмоқда. Уларнинг 18 нафари фан доктори, профессорлар, 120 нафари фан номзоди, доцентлардир.

Институтда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизатсиялаш, халқ хўжалиги иқтисодиёти, агрономия, нефть ва газ иши, электрон технология соҳалари бўйича илмий текшириш ишлари олиб борилади. институт қошида интернат, академик лицей, бизнес мактаблари, мутахассислар малакасини ошириш бўлими, "Иқтидорли талабалар билан ишлаш", "Ахборот технологиялари ва масофавий таълим" марказлари, кичик босмахона фаолият кўрсатади.
Институтда 31 та кафедра, кутубхонада 230 мингдан ортиқ китоблар мавжуд. Институт ташкил этилгандан буён 18 мингдан ортиқ юқори малакали мутахассис ва бакалаврлар тайёрланди.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида 5 та талабалар турар жойлари мавжуд, унда бугунги кунда 905 нафар талаба-ёшлар яшамоқда.
Талабаларнинг ТТЖларга бўлган эҳтиёжи 1400 нафарни ташкил этмоқда.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти айни пайтда 110 дан ортиқ хорижий таълим муассасалари билан таълим ва илмий тадқиқот соҳасида ҳамкорлик шартномалари ва алмашинув меморандумлари тузиб, улар билан фаол ишлаб келмоқда. Институт Россия, АҚШ, Германия, Туркия, Латвия, Греция, Литва, Португалия, Руминия, Полша ва бошқалар мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилади. Хусусан; Белорусия Давлат Техника Университети, Испаниядаги Ла Лагуна университети ва бошқалар. Институтда талабаларнинг дам олиш оромгоҳи, соғломлаштириш маркази, спорт саройи мавжуд.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради:
Мазкур университет юзасидан сизда савол ва таклифлар туғилган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!
Маъмура Тўраева тайёрлади
#Олийгоҳлар