Янгиликлар 08/05/2025 Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Адҳам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

У шу кунгача “Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.

Олдинроқ Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилиши ҳамда сиртқи таълим шаклига қабул тўхтатилиши ҳақида хабар берилган эди.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг