Олийгоҳлар 30/11/2023 Тошкент давлат иқтисодиёт университети

   Ўзбекистонда кучли иқтисодчиларни, менежмент ва молия соҳасидаги кучли кадрларни тайёрлаб берадиган олий таълим ҳақида биласизми?

   Агар сиз жавоб беришга иккиланаётган бўлсангиз, шошилманг  мақола билан танишиш натижасида сиз бир қанча янгиликларни билиб олишингиз мумкин.

    Тошкент давлат иқтисодиёт университет тарихига тўхталадиган бўлсак мамлакатда иқтисодчи мутахассисларга талаб ортиб бораётганлиги учун 1931 йил 13 августда собиқ Иттифоқ халқ комиссарлари Кенгаши қарорига асосан Туркистон давлат университетининг иқтисодиёт ва жамиятшунослик факультетлари базасида Ўрта Осиё молия-иқтисодиёт институти ташкил этилди. 1931 йил 1 сентябрида институт расман иш фаолиятини бошлади.

    Ўтган даврда институт ўзининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва тарбиявий ишларини такомиллаштириб, тинимсиз мукаммаллаштириб борди. 1939 йилда институт қошида дастлабки аспирантура ташкил этилиб, унда беш киши ўқиган бўлса  5 йилда бу кўрсаткич 42 нафарга етди.

    Ленинград Ҳисоб-иқтисод институти Тошкент молия-иқтисодиёт институтига 1946 йил Иккинчи жаҳон уруши йилларида Олмаотага эвакуация қилиниши оқибатида қўшилган. Натижада иккита янги кредит-иқтисод ва бухгалтерия ҳисоби-иқтисод факультети очилган. Мамлакатдаги жиддий вазият туфайли институтда молия-банк тизимлари учун кадрлар тайёрлашга катта эътибор берилган.

1991 йил 19 июндан бошлаб ҳозиргача университетда Иқтисодиёт, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит, Корпоратив бошқарув, Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва Халқаро туризм факультетлари, Магистратура ва Сиртқи бўлими, ҳамда 24 та кафедра фаолият олиб бормоқда.

    1993 йил Самарқанд шаҳрида университет филиали ташкил этилган. 2024 йил давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ Тошкент давлат иқтисодиёт университети таркибига Тошкент молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт қўшилди.

    Университет жамиятга бир қанча салоҳиятли кадрлар тайёрлаб берган нуфузли олий таълим муассасалари таркибига киради. Жумладан Ёрқул Абдуллаев, Ислом Каримов, Файзулла Муллажонов, Туробжон Жўраев, Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Отабек Умаров, Эркинжон Турдимов каби бир қанча кучли иқтисодчилар айнан шу университетнинг битирувчилари ҳисобланади.

Университетда хорижий олий таълим муассасалари билан мунтазам алоқа йўлга қўйилган. 1991-2019 йилларда университетда 200 дан ортиқ хорижлик талабалар таҳсил олиб, 700 дан ортиқ хорижлик профессор ўқитувчилар фаолият олиб борган.Агар сизда шу олий таълим муассасада таҳсил олиб, кучли иқтисодчи бўлиш истаги пайдо бўлган бўлса, албатта сиз университетнинг бакалавриат, сиртқи ва магистратура босқичларида қайси йўналишлар борлиги билан танишиб чиқишингиз керак.

 

 Бакалавриат йўналишлари:

  •  Кундузги
  • Менежмент
  • Бухгалтерия ҳисоби
  • Савдо иши
  • Маркетинг
  • Инсон ресурсларини бошқариш
  • Молия ва молиявий технологиялар
  • Солиқлар ва солиққа тортиш
  • Иқтисодиёт  
  • Бухгалтерия ҳисоби
  • Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар
  • Статистика
  • Банк иши ва аудит
  • Бизнесни бошқариш

 

 Сиртқи йўналишлар:

  • Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
  • Эконометрика
  • Минтақавий иқтисодиёт
  • Иқтисодий хавфсизлик
  • Рақамли иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
  • Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)
  • Солиқлар ва солиққа тортиш (фаолият турлари бўйича)
  • Молия ва молиявий технологиялар
  • Банк иши ва аудити
  • Суғурта иши
  • Бюджет назорати ва ғазначилиги
  • Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
  • Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
  • Менежмент: туризм бизнесини бошқариш
  • Бизнесни бошқариш (тармоқлар бўйича)
  • Инсон ресурсларини бошқариш
  • Корпоратив бошқарув
  • Логистика (йўналишлар бўйича)
  • Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)
  • Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
  • Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
  • Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш
  • Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)

 

 Магистратура йўналишлари:

  • Иқтисодий назария
  • Иқтисодиёт
  • Макроиқтисодиёт
  • Иқтисодиётда ахборот технологиялари ва тизимлари
  • Эконометрика
  • Иқтисодий хавфсизлик
  • Рақамли иқтисодиёт
  • Бухгалтерия ҳисоби
  • Аудит
  • Солиқлар ва солиққа тортиш
  • Божхона иши
  • Молия
  • Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори
  • Инвестицияларни бошқариш
  • Давлат молиявий назорати ва аудити
  • Баҳолаш иши
  • Банк иши
  • Бизнес-таҳлил
  • Менежмент
  • Корпоратив бошқарув
  • Бизнесни бошқариш (Мастер of Business Administration – MBA)
  • Инсон ресурсларини бошқариш
  • Жаҳон иқтисодиёти
  • Ташқи иқтисодий фаолият
  • Маркетинг
  • Савдо иши
  • Сунъий интеллект
  • Туризм ва меҳмондўстлик
  • Логистика

    Бугун бу университет талабалари бемалол айнан шу университетни танлаб адашмаганлигини бир неча бор эътироф этишди. Тошкент давлат иқтисодиёти университети Марказий Осиё ОТМлари орасида 23 ўринни, Ўзбекистон ОТМлари орасида 3 ўринни қайд этиб тургандан кейин фахрланмай бўладими.

      Сизда шу университет талабасига айланиш иштиёқи ростдан пайдо бўлган бўлса бир йиллик контракт нархлари билан ҳам танишиб қўйганингиз маъқул. Чунки, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида шартномалар йўналишларга қараб баҳоланади, энг кам контракт нархи: 7 091 940 бўлса, энг юқори контракт нархи:16 023 820 ни ташкил этади.

         Агар сизда яна қўшимча саволлар туғилган бўлса қуйидаги манзилга ёки рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин.

     Манзил:

100066, Ўзбекистон, Шаҳар: Тошкент, Туман: Чилонзор, Ислом Каримов кўчаси (собиқ Ўзбекистон шоҳ кўчаси), 49

 

www.tsue.uz

tsue@tsue.uz

+998 (71) 239-27-23

+998 (71) 239-28-78

+998 (71) 239-01-49

    Сиз ўзингизни қизиқтирган олий таълим муассасаси ҳақида оз бўлса-да маълумот бера олдик деган умиддамиз. Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!

 

 

 

 

#Олийгоҳлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг