Олийгоҳлар 10/01/2025 Тошкент фармацевтика институти

   Тошкент фармацевтика институти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш халқ комиссариатининг 155-сон буйруғи билан 1937 йил 16 июлда ташкил қилинган. Бу воқеа Фармацевтика бўйича мутахассисларни нафақат Ўзбекистонда, балки баъзи Ўрта Осиё давлатларида тайёрлаш учун ҳам асос бўлган. Олий Фарматсевтик таълим структурасини ва фармацевтларни тайёрлаш бўйича дастур тайёрланган. 1937 йилдан бошлаб директор вазифасини Е.У.Шурпе, П.Ф.Архангелский, А.С.Валинский бажаришган. Ҳозирда институтда 3,500 дан ортиқ талабалар таълим оладилар.

 Замонавий ноёб ускуналар билан жиҳозланган дори воситаларни стандартлаштириш илмий марказ ташкил қилинган бўлиб, бу марказнинг асосий иш йўналиши дори воситаларининг сифат назорати, уларни стандартлаштириш, ўзига хос фармакологик хусусиятларини ўрганиш, клиник давргача бўлган тадқиқотларни ўтказиш Ўзбекистон ҳудудида дори воситаларини қайд қилиш учун норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишдан иборат. Қисқа муддат ичида 10 га яқин препарат ишлаб чиқаришга татбиқ этилди.

  Шу вақт ичида институтда саноат фармацияси ҳамда фармацевтларнинг малакасини ошириш факультетлари, касбий таълим, биотехнология, клиник фармация ва косметсевтика каби янги йўналишлар очилди. Ҳозирда институтда қуйидаги факультетлар мавжуд:

  • Фармация факультети;
  • Саноат фармацияси факультети;
  • Фармацевтлар малакасини ошириш факультети ва қайта тайёрлаш факультети;
  • Халқаро ва қўшма таълим факультети.

 Институт илмий-педагогик кадрларни магистратура ва докторантура орқали муваффақиятли тайёрламоқда, PhD ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгаш ташкил қилинган.

  1992 йилдан институтда Республикамизда фармацевтика фани ва амалиётининг кўзгусига айланган “Фармацевтика журнали” мунтазам равишда нашр қилина бошлади. Журналнинг https://farjur.uz (Wayback Machine сайтида 2022-12-03 санасида архивланган) номли веб-сайти яратилган.

   Фармацевтика саноати бугунги кунда мамлакатимизда жадал ривожланиб келаётган соҳалардан биридир. Институт фармацевтика соҳасини ривожлантириш учун ҳар йили 300 дан зиёд кадрларни халқ хўжалигига этказиб бермоқда. Институтда 4 та факультет бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрлар тайёрламоқда. Институтда Фармация, Қўшма факультет, Саноат фармацияси ва Фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш факультетларида 11 мутахассислик бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

   Шу билан бирга институт ҳудудида талабалар учун “Боок-cафé”, “Тил маркази”, “Ўқув амалиёт комплекси” ва янги спорт майдончаси фаолият олиб боради. Институт қуйидаги йўналишларда мутахассислар тайёрлайди:

  • Фармация (турлари бўйича);
  • Профессионал таълим (фармация);
  • Саноат фармацияси (турлари бўйича);
  • Биотехнология (фармацевтик биотехнология);
  • Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти (фармацевтика соҳаси бўйича).

   Тошкент фармацевтика институти ҳудудида иккита талабалар турар жойи (ТТЖ) мавжуд бўлиб, улар 1969 ва 1977 йилларда қурилган. 2019 йил 26 октябрь куни 1-сонли талабалар турар жойи капитал таъмирдан чиқиб, талабаларга фойдаланиш учун топширилган. Институтнинг 1- ва 2-сонли талабалар турар жойлари 4 қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қаватида барча қулайликлар мавжуд.  Талабалар турар жойларининг умумий сиғими 670 нафар талабага мўлжалланган. Чет эл ҳамда қўшни республикалардан келиб институтда таҳсил олаётган талабалар сони 42 нафар бўлиб, уларнинг деярли кўп қисми талабалар турар жойида истиқомат қилади. Шунингдек, академик алмашув дастурлари доирасида келган хорижий талабалар учун талабалар турар жойидан хоналар ажратилган.

 Институт Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бўлими билан Марказий Осиё давлатлари учун фармацевтика таълимини ислоҳ қилиш бўйича махсус лойиҳада Россия, Қозоғистон, Украина, Покистон, Ҳиндистон, Хитой олий ўқув юртлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

  Айнан шу олий ўқув юртини тамомлаган Туляганов Рустам Турсунович Урманова Флюра Фаридовна каби жонкуяр инсонлар институт фахри ҳисобланади.

 Тошкент фармацевтика институти қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради:

Instagram

Телеграм 

Линкедин

Twitter

Facebook

You tube

   Мазкур институт юзасидан сизда савол ва таклифлар туғилган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Телефон: 998712563738;
  • Электрон почта: info@pharmi.uz;
  • Расмий сайт: pharmi.uz;
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 45- уй, почта индекси: 100015

   Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр! 

                                                       Маъмура Тўраева тайёрлади

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

#Олийгоҳлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг