Олийгоҳлар 20/11/2024 Тошкент шаҳридаги Webster Университети

Тошкентдаги Webster университетининг асосий биноси – АҚШнинг Миссури штати Wебстер Гровес шаҳрида жойлашган. Ушбу университет Марказий Осиёда ўз филиалини очган илк Америка Университети ҳисобланади. Тошкент шаҳрида ушбу Университетнинг филиалини очишдан кўзланган мақсад фаол ва етакчи талабаларни ўқитиш ва тайёрлашга қаратилган юқори сифатли таълим тажрибаси билан таъминлашдир. 

Webster Университетининг жойлашуви: Университетнинг халқаро кампуслари Европанинг бири қанча давлатларида жумладан, Грузия, Австралия, Швейсария ва Голландияда жойлашган шунингдек, Хитой, Африка, Таиланд, Гана ва Осиё давлатларида филиаллари мавжуд. Университетнинг Марказий Осиёдаги ягона филиали Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, 2018-2019 йилларда ўз ўқув фаолиятини бошлади, 2019- йил август ойида Webster Университети Алишер Навоий шоҳ кўчасига кўчди.

Бакалавр ёъналиашлари: 

-медиа каммуникатсия; 

-реклама ва маркетинг камуникатсияси; 

-kiber хавфсизлик; 

-тадбиркорлик; 

-интерактив рақамли медиа; 

-менежмент: инсон ресурсларини бошқариш; 

-менежмент: халқаро бизнес 

-график дизайн.

 Магистратура ёъналиашлари: 

-бизнес бошқаруви магистери; 

-бизнес ва ташкилот хавфсизлик бошқариш; 

-СТЕМ – фан техналогия, таълим ва математика; 

-космик тизимларда оператисяларни бошқариш; 

-таълим ва инаватсия; 

-фан ва етакчикни бошқариш; 

-инсон ресурсларини бошқариш; 

-инглиз тилини иккинчи тил сифатида оъқитиш каби ёъналишлар мавжуд.

Ахборот ресурс маркази 

Ахборот ресурс маркази (e-library) 30 Ўринли электрон кутубхона ҳисобланади. Ахборот ресурс маркази талабаларга Цент-Луисдаги марказий кутубхонадан фойдаланиш, халқаро илмий-техник маʼлумотлар ва 5690 дан ортиқ электрон дарслик ҳамда адабиётлар базасига кириш имконини беради.  

Ўқитиш тизими 

Университет таʼлим жараёнларига Тошкент шаҳридаги Вебстер университети ректори Антҳонй Жарвис бошчилик қилади. Университетда бугунги кунда бакалавриат ва магистратура таʼлим даражасида 4,200 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

Филиал йилига икки марта талабаларни қабул қилади. Шу тартибда, қабул қилинган гуруҳлар август ёки январь ойида Ўқишни бошлайдилар.

 

Ўқитиш тизими CANVAS электрон таʼлим платформаси асосида амалга оширилади. Ушбу электрон таʼлим платформаси компьютер ва мобил уяли алоқа телефонларига юкланган ҳолда, уй вазифаси ва топшириқларни юклаш, фанларнинг онлайн муҳокамасида иштирок этиш, олинган билимларни мустаҳкамлаш учун онлайн тестларни бажариш ва Ўқитувчи билан бевосита онлайн алоқа қилиш имконини беради. 

Расмий сайт манзили: webster.uz

#Таълим телеканали   #Мақола   #Олийгоҳлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг