Янгиликлар 03/04/2025 Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига! ИД-карта олишни унутманг

Жорий йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ИД-карта олишлари шарт.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра,  айни пайтда 16 ёшга тўлган 23 минг (5,1%) битирувчи ИД-карта олмаган.

ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топширишда абитуриентлар ёки биометрик паспорт, ёки ИД-карта маълумотларини киритиш талаб этилади. 

❗️Шу боис, 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида, яна ҳам аниқроғи ОТМга қабул жараёнлари бошлангунга қадар ИД-карта олиш ҳаракатида (ҳозир биометрик паспорт бермаяпти, фақат ИД-карта берилади) бўлишларини тавсия этамиз.

Эртага ҳужжат топшириш бошланганда навбатлар кўпайиб кетиб, қийналиб қолманг, деяпман.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг