Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
✍️Жумладан:
🔴Академик лицейларда якуний аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби бугунги кун талабларига, қонунчилик ҳужжатларига мослаштирилди.
📌Якуний аттестацияни ўтказиш учун давлат аттестация комиссияси (ДАК)дан ташқари давлат имтиҳонлари ўтказиладиган ҳар бир фандан алоҳида имтиҳон комиссиялари ташкил этилади. Имтиҳон комиссиялари фаолият юритишда ДАКга бўйсунади.
🔖Давлат имтиҳонлари барча таълим йўналишларида она тили ва адабиёт, Ўзбекистон тарихи ҳамда таълим йўналишининг намунавий ўқув режасида белгиланган яна иккита чуқурлаштирилган фанлардан ўтказилади.
➡️она тили ва адабиёт фанидан иншо;
➡️математика фанидан ёзма;
➡️Ўзбекистон тарихи фанидан тест;
➡️қолган фанлардан оғзаки синовлар кўринишида бўлади.
⭐️Таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, айрим йўналишларда чуқурлаштирилган фандан давлат имтиҳони ижодий имтиҳон кўринишида ўтказилиши мумкин.
✅Бундан буён давлат имтиҳонлари материаллари ҳамда мезонлари, ижодий имтиҳонни ўтказиш тартиби Имтиҳон комиссиялари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда ДАК томонидан тасдиқланади.
#Янгиликлар