Мақолалар 30/04/2025 ChatGPT энди талабанинг дўсти эмас?

Сўнгги вақтларда сунъий интеллект воситаларининг таълим соҳасида кенг қўлланилиши тобора долзарб мавзуга айланиб бормоқда. Айниқса, талаба ва ўқувчиларнинг иншо,  реферат ва бошқа топшириқларни ўзлари ёзмасдан, AI ёрдамида ёзиши кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Шу сабабли, AI томонидан ёзилган матнларни аниқлаш масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда.

 Талабалар орасида ЧатГПТъдан фойдаланиш даражаси

Глобал миқёсда: 2024 йилда Digital Education Council томонидан ўтказилган сўровга кўра, 3,839 нафар бакалавр, магистр ва докторант талабаларининг 86% и сунъий интеллект воситаларидан, жумладан чатботдан, ўқиш жараёнида фойдаланаётганини билдирган. Биргина АҚШда: Pew Research Center томонидан 2024-йилда ўтказилган тадқиқотга кўра, 13–17 ёшдаги ўқувчиларнинг 26% и ЧатГПТъдан мактаб топшириқларини бажаришда фойдаланмоқда. Интеллигент.cом томонидан 2024-йилда ўтказилган сўровга кўра, 588 нафар коллеж талабаларининг 37% и ҳозирда ЧатГПТъдан фойдаланмоқда.

2024 йилда ChatGPT Ўзбекистондаги энг кўп ташриф буюриладиган веб-сайтлар орасида тўртинчи ўринни эгаллади. Платформага йил давомида 42,73 миллион ташриф буюрган. Фойдаланувчиларнинг асосий қисми эса талабалардир​.

Ўзбекистонда талабалар ЧатГПТъдан қандай фойдаланмоқда?

“Авлод Медиа” томонидан Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, талабаларнинг 87 фоизи ЧатГПТъдан фойдаланади. Бу жуда юқори кўрсаткич бўлиб, сунъий интеллект воситасининг таълим жараёнида тез оммалашаётганидан далолат беради.

 Фойдаланувчилар қуйидаги мақсадларда фойдаланади

  • Фойдаланиш улуши (ЧатГПТ фойдаланувчилари ичида)
  • Маълумот қидириш 60%
  • Грамматикани текшириш 20%
  • Қисқача баён қилиш 15%
  • Парафраз қилиш 5%

Энди у кўчирганларингизни фош этади

OpenAI томонидан яратилган ChatGPT сунъий интеллекти яқинда янги, аммо ҳозирча расмий эълон қилинмаган функцияни жорий этди. Rumi номли компания мутахассисларининг аниқлашича, ChatGPT ўз жавобларига яширин Unicode белгиларини қўшмоқда. Бу белгилар оддий кўз билан кўринмайди, бироқ махсус матн таҳрирловчи дастурларда, масалан Sublime Техтъда ёки онлайн воситаларда аниқланиши мумкин.

Бу белгилар айниқса узун, академик ёки иншога ўхшаш матнларга кўпроқ аниқлик киритади.

Фақат инглиз тилидами?

Айни пайтда бу яширин белгилаш функцияси фақат инглиз тилида ёзилган жавоблар учун фаоллаштирилган. Бу эса, эҳтимол, техник чекловлар ёки дастлабки синов босқичи билан боғлиқ бўлиши мумкин.

OpenAI ҳозирча бу янгилик ҳақида расмий ҳеч қандай баёнот бермаган. Руми вакилларининг тахминича, бу атайлаб шундай қилинмоқда: фойдаланувчилар кўп билиб қолса, бундай сув белгиларни олиб ташлашга уриниши мумкин (зеро, улар оддий матн таҳрирловчиларда осонлик билан ўчирилади). Шунинг учун бу функцияни жорий қилиш яширин ва эҳтиёткорлик билан олиб борилмоқда.

Вақтинча чора ёки янги йўналиш?

Руми экспертлари буни OpenAI томонидан вақтинчалик чоралар деб ҳисоблайди. Чунки бу каби яширин белгилар билан курашиш унчалик мушкул эмас. Эҳтимол, келажакда бу услубдан воз кечилади — худди илгари AI ёзган матнларни аниқлаш учун яратилган, аммо паст аниқликдаги сервиснинг ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ёпилгани каби.

Яширин белгилар — бу сунъий интеллект матнларини аниқлаш йўлидаги янги қадам бўлиши мумкин. Аммо ҳозирча бу ёндашув ўзини қандай оқлаши номаълум.

Вақтинча чора ёки янги йўналиш?

Руми экспертлари буни OpenAI томонидан вақтинчалик чоралар деб ҳисоблайди. Чунки бу каби яширин белгилар билан курашиш унчалик мушкул эмас. Эҳтимол, келажакда бу услубдан воз кечилади — худди илгари AI ёзган матнларни аниқлаш учун яратилган, аммо паст аниқликдаги сервиснинг ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ёпилгани каби.

Хулоса

Бугунда ҳар 10 талабадан 9 таси ЧатГПТИ фойдаланади. Улардан атиги 15–17% и аниқ таълимий вазифаларда (маълумот излаш, грамматикани текшириш, ҳужжатларни баён қилиш) фойдаланаётганини айтган.

Бу эса талабалар катта қисмининг ЧатГПТъдан турли, баъзан кўрсатилмаган ёки шахсий мақсадларда фойдаланаётганини англатади. Янги функция эса ёшлар орасида — технологияларни қандай ишлатишни, улардан самарали ва ҳалол фойда олиш кўникмасини шакллантиришга муҳим туртки бўлса ажаб эмас.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг