Репостлар 12/02/2025 Энди шифокор бўлиш учун ҳам имтиҳон топширилади

   Мединститутларни тугатаётган талабалар шифокор бўлиб ишлаш учун имтиҳон топширади.

   2024-2025-ўқув йилидан барча давлат ва нодавлат тиббиёт ОТМларида 2 босқичли давлат имтиҳонларини ўтказиш тизими жорий этилади.

  • 1-босқичда талабалар фундаментал фанлар бўйича якуний давлат имтиҳонларини;
  • 2-босқичда клиник фанлардан имтиҳон топширади.

   Дастлабки имтиҳонни муваффақиятли топширганларга курсдан-курсга ўтишга, клиник билимларга оид синовларда яхши натижа кўрсатганларнинг эса амалиётда шифокор бўлиб ишлашига рухсат этилади.

Манба: https://t.me/OTM_Minbari/50733

#Таълим телеканали   #Имтиҳон  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг