Танловлар 04/02/2025 “Мен гиёҳвандликка қаршиман” кўрик-танловига старт берилди

   Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Миллий марказ билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида “Мен гиёҳвандликка қаршиман!” шиори остидаги кўрик-танловига старт берилди.

Танловдан кўзланган асосий мақсад — ўқувчиларда гиёҳвандликка қарши  иммунитетни шакллантириш, бу иллатга қарши муросасиз кураш кайфиятини уйғотиш, соғлом турмуш тарзига риоя этишлари бўйича билимларини юксалтириш, шунингдек, ижодий салоҳиятини яна-да оширишдан иборат.

   Мазкур танлов 4 босқичда: мактаб, туман (шаҳар), ҳудудий ва Республика босқичларида иншо ва тасвирий санъат йўналишида ўтказилади.

Маълумот учун:

  • Биринчи босқич: умумтаълим мактабларида 4 февралдан 10 февралга қадар;
  • Иккинчи босқич: туман (шаҳар)ларда 15 февралдан 25 февралга қадар;
  • Учинчи босқич: 15 мартдан 25 мартга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда;
  • Якуний босқич: Республика босқичи апрель ойида ўтказилади.

Барча ўқувчи-ёшларни ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

#Таълим телеканали  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг