Репостлар 28/12/2024 "Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳасига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Ушбу тадбир давомида 2025-2026 йилларда лойиҳа доирасида амалга оширилиши режалаштирилган асосий мақсадлар ва вазифалар батафсил муҳокама қилинди.

Мулоқот  давомида жами 15 000 дан ортиқ информатика ва математика ўқитувчилари ҳамда IT соҳасига қизиқувчи ёшлар 4 та ижтимоий тармоқ орқали тадбирда қатнашишди.

Мулоқот  давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

– Uzbekcoders.uz платформасида рўйхатдан ўтиш ва курсларни бошлаш бўйича батафсил йўриқномалар тақдим этилди;
– Вазирлик вакиллари фойдаланувчилардан келиб тушган саволларга жавоб беришди;
– Фаол информатика ўқитувчиларини рағбатлантириш учун махсус механизм ҳақида батафсил маълумот берилди.

Эфирни ўтказиб юборганлар учун тўлиқ видеоёзувни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:
YouTube: Uzbekcoders.uz

Манба: https://t.me/mitcuz/16824

#Таълим телеканали   #Ўқувчи  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг