Мақолалар 22/12/2024 Қандай қилиб чет элда ўқиш учун грант ютиш мумкин?

   Ҳозирги вақтда жуда кўпчиликни “Қандай қилиб чет элда грант асосида ўқишим мумкин?”, “Бунинг учун нималар талаб қилинади?”, “ИЭЛТСдан юқори балл олсам, грант юта оламанми?” ёки “Grant ютиш учун баҳолар аҳамиятлими?” деган саволлар қийнайди. Ушбу мақола сизни қизиқтирган саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Агар сиз ҳақиқатда чет элда таълим олмоқчимисиз, унда чет элда ўқиш имкониятини тақдим этадиган грантлар ҳақида танишинг. Чет эл грантлари асосан, 3 турга бўлинади: 

  • –университет томонидан бериладиган грантлар;
  • –ҳукумат томонидан бериладиган грантлар;
  • –тадқиқотлар учун бериладиган грантлар. 

 

   Бу грантлар қайси йўналишларда ўқиш учун берилиши ҳамда грант миқдори (тўлиқ харажатларни қопловчи, фақат ўқиш харажатларини қопловчи, қисман харажатларни қопловчи ҳамда стипендия) га қараб бир-биридан фарқ қилади. 

Университет томонидан бериладиган грантлар одатда бакалавр ва магистратура босқичлари учун университетлар томонидан ажратилади. Бу жараёнда талабалардан қуйидаги мажбуриятлар талаб этилади:  

–университет ва танланган йўналишнинг кириш талабларига жавоб бериш; 

–грантни доимий сақлаб қолиш учун ўқиш давомида актив бўлиш ва семестрларни юқори баҳоларга ёпиш. 

Grant ютишда муҳим роль ўйновчи омиллар, олдинги ўқув босқичидаги юқори баҳолар ҳамда ушбу йўналишга доир ютуқлар (тажриба, лойиҳалар ва илмий ишлар) ҳам сизнинг грант учун қўйган ҳар бир қадамингизни яқинлаштиради. Шу билан биргаликда талабалар ўзлари ҳақидаги “Мотивацион хат” тақдим этишлари талаб этилади. 

Мотивацион хатда асосан: 

  • –нима учун айнан шу йўналишда ўқиш сабаблари ва режалар аниқлиги; 
  • –қолганлардан ажралиб турувчи жиҳатлари ҳақида; 
  • –университет учун қандай фойда келтира олиш ва келажак режалари келтирилган бўлиши керак.  

  Шунингдек, яхши ёзилган академик тавсиянома, IELTS каби(САТ, ГМЕ, ГМАТ) тил сертификатлари бўлиши грант ютиш учун қўшимча ёрдам беради.   Сертификатлар бўлишидаги асосий мақсад, улар орқали тўпланган тажриба ҳисобланади. Университет грантларига кўп ҳолларда алоҳида ҳужжат топшириш талаб қилинмайди. Ҳужжат топширган барча абитуриентлар талабларга мос келувчи грантларга автоматик номзод сифатида олинади. Баъзи ҳолларда уларга алоҳида ҳужжат топшириш талаб қилинади. Бу фактор стипендияга қараб фарқ қилади. 

Ҳукуматлар томонидан бериладиган грантлар (Говернмент Grant Definition) одатда ушбу босқичлар учун:

  • магистр;
  • алмашинув дастурлари (мактаб ёшидагилар учун ҳам);
  • тажриба алмашинув дастурлари; 
  • бакалавр

 Буларга қуйидаги грантлар мисол бўла олади:

Fulbright (АҚШ); 

–Чевенинг (Буюк Британия); 

–ДААД (Германия); 

–Erasmus Mundus (Европа давлатлари);

–ГКС (Корея); 

–УГРАД (АҚШ); 

–FLEX (АҚШ). 

Ҳукумат томонидан бериладиган грантларнинг кўп ҳолларда ўқиш, турар жой, сафар ва яшаш харажатлари тўлиқ  молиялаштирилади. 

  Тадқиқотлар учун бериладиган грантлар асосан бу имтиёз ушбу босқичлар учун амал қилади:  

–Магистр (тадқиқот тури);

–ПҳД (докторантура);

–Пост докторантура; 

–Тадқиқот лойиҳалари устида ишлаш.

Муҳими қаерда ва қандай илм олиш эмас, берилган имкониятлардан ўз вақтида оқилона фойдаланиб билим олиш ҳисобланади. 

                                                     Тўпловчи Маъмура Тўраева

 

 

 

 

 

 

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг