Чегирмалар 10 кун аввал эълон қилиниши керак
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Узбекистан airways" АЖга Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг қишки таътилни эълон қилиш ҳақидаги буйруғи ва буюртманомалари асосида қишки таътил бошланишидан 10 кун аввалдан бошлаб чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма тўлови асосида республика ичида ҳаракатланувчи тезюрар ва йўловчи (юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва барча йўловчи поездларнинг СВ, VIP вагонлари бундан мустасно) поездларига ҳамда маҳаллий авиарейсларга чипталарнинг эконом синфи тарифи қийматидан 50 фоизли чегирма тўлови асосида сотувини ташкил этиш тавсия этилиши белгилаб қўйилган.
Демак 15 декабргача эълон қилиниши керак.
Тошкентда қолаётган талабалар диққатига
Байрам кунлари ва қишки таътил даврида талабалар турар жойларида қолаётган талабаларнинг хавфсизлиги ва бўш вақтини унумли ўтказиши, шунингдек, овқатланиши мазкур олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
#Янгиликлар