Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Silk Avia ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновларнинг OMAD ПЛЮС, OMAD, OSON ПЛЮС тарифларига 50% чегирма таклиф қилади. Ҳамёнбоп нархда қулай саёҳат қилиш учун ажойиб имконият!
Чегирма 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 7 январгача амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади ва давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этилади.
Чегирмали авиачипталарни фақат Uzbekistan Airways Sales филиалида, Ўзбекистон ҳудудидаги ваколатли агентлардан ва мамлакатнинг барча халқаро аэропортларидан харид қилиш мумкин. Батафсил маълумот silk-авиа.cом сайтида
#Янгиликлар #Абитуриент #Талаба