Олийгоҳлар Дарсликлар Олийгоҳ танлаш боти
Ўзбек ▾
O'zbekЎзбекРусскийIngliz tili
Танловлар

Кимё Гирлс Олимпиадасига қабул бошланди!

Кимё Гирлс Олимпиадасига қабул бошланди!

   Кимё Гирлс Олимпиадаси – кимё соҳасида истеъдодли қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантиришга йўналтирилган махсус ташаббус. Бу танлов кимё фани бўйича билимларни намойиш этиш, ижодий фикрлаш ва аналитик ёндашувни ривожлантириш учун ажойиб имконият яратади.

Ариза бериш: Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари талабалари олимпиадада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ҳужжатларни топшириш муддати: 2025 йил 16 февралгача.

Танлов босқичлари:

  • 1-босқич: Тест

Тест натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган 20 иштирокчи танланади.

  • 2-босқич: Лаборатория иши

Энг яхши 10 нафар финалист кейинги босқичга ўтади.

  • 3-босқич: Лойиҳани ҳимоя қилиш

Финалистлар ўз лойиҳаларини индивидуал тарзда тақдим этадилар.

Умумий соврин: 9.500.000 млн сўм.

Рўйхатдан ўтиш

Улашиш: Telegram Facebook
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг Обуна бўлинг

Мавзуга оид