Педагогларнинг ипотека субсидиясига ариза онлайн топширилиши мумкин

Расм сунъий интеллект ёрдамида яратилган
Педагогларни уй-жой билан таъминлаш бўйича яна бир имконият пайдо бўлди. Xushnudbek.uz Telegram каналининг хабар беришича, Ҳукуматнинг 2026-йил 19-февралдаги 69-сон қарорига мувофиқ, ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоиз қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Аризани қандай топшириш мумкин?
Ариза онлайн тарзда my.gov.uz портали ёки MyGov иловаси орқали топширилади. Бунинг учун:
- портал ёки иловага кириш;
- «Педагогларга турар жой сотиб олиш учун субсидия» хизматини танлаш;
- керакли маълумотларни киритиб, аризани юбориш.
Шунингдек, ариза Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам қабул қилинади.
Кимлар субсидияга даъво қила олади?
Субсидия қуйидаги талабларга жавоб берадиган педагогларга берилади:
- камида 15 йил иш стажига эга бўлиш;
- олий малака тоифасига эга бўлиш;
- 60 ёшгача бўлиш.
Шунингдек, ариза берувчи ва турмуш ўртоғининг номида икки ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги керак.
Батафсил шартлар ва ҳужжатлар рўйхати билан расмий порталда танишиб чиқиш тавсия этилади.
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Обуна бўлинг