Олийгоҳлар Дарсликлар Олийгоҳ танлаш боти
Ўзбек ▾
O'zbekЎзбекРусскийIngliz tili
Янгиликлар

ФВВ Академияси ҳузурида қутқарувчилар техникуми ташкил этилади

ФВВ Академияси ҳузурида қутқарувчилар техникуми ташкил этилади

Расм сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси учун малакали қутқарувчилар тайёрлаш тизимини кенгайтириш мақсадида янги техникум ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 6-ноябрдаги 611-сонли қарорида айтилган.

Қутқарувчиларни тайёрлаш техникуми ФВВ Академиясининг ягона таълим кампусида алоҳида юридик шахс мақомида фаолият юритади. Техникум 2027/2028 ўқув йилидан ишини бошлайди. Унга умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчилари давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Нималар ўргатилади?

  • бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари;
  • иш берувчилар талабига асосланган қисқа муддатли касбий курслар;
  • симуляция ва виртуал лабораториялар орқали амалий машғулотлар.

Йирик иқтисодиёт объектлари ва хавфли ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаётган қутқарувчилар эса иш берувчи буюртмаси асосида тўлов-контракт шаклида имтиёзли ўқишга қабул қилинади. Қарорга кўра, 2029-йилдан бошлаб техникум битирувчилари орасидан фавқулодда вазиятлар органлари учун кадрлар захираси шакллантирилади.

ФВВ тизимида қутқарувчи бўлиб хизмат қилаётган ходимлар техникумга ўқишга кирганда, ўқиш даврида ойлик маоши тўлиқ ва тенг миқдорда сақланиб қолади.

ФВВ техникум уставини икки ой ичида тасдиқлаб, давлат рўйхатидан ўтказиши керак. Касбий таълим агентлиги билан биргаликда эса уч ой ичида ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқади.

Манба: Gazeta.uz

Улашиш: Telegram Facebook
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг Обуна бўлинг