“Миллий қадриятлар тарғиботчиси” республика танловининг ғолиблари аниқланди

Таълим ва илм-фан вазирлиги “Миллий қадриятлар тарғиботчиси” республика танловининг ғолибларини аниқлади. Танловнинг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган 14 нафар номзод ўз мактабларида маънавий-маърифий йўналишда эришган натижалари ва илгари сураётган янги ташаббусларини тақдимот шаклида таништирди.
Танловнинг мақсади умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган илғор тажрибаларни аниқлаш ҳамда кенг оммалаштиришдан иборат.
Якуний натижалар
- 1-ўрин — Ҳанифахон Обиджоновна Розиқова (Фарғона вилояти) — 100 млн сўм
- 2-ўрин — Feruza Нордонгуловна Байдавлатова (Сирдарё вилояти) — 75 млн сўм
- 3-ўрин — Шоҳруҳ Баҳодирович Раҳимов (Андижон вилояти) — 50 млн сўм
Ғолиблар пул мукофотлари ҳамда вазирликнинг махсус дипломлари билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида вазирлик раҳбарияти вакиллари, масъул ходимлар, педагоглар ва танлов иштирокчилари қатнашди.
Танловнинг туман (шаҳар) босқичида 4 750 нафар иштирокчи қатнашган. Ҳудудий босқичнинг биринчи босқичида энг юқори натижа кўрсатган 624 нафар номзод иштирок этган, ҳар бир туман (шаҳар)дан 3 нафардан.
Бундай танловлар ўқитувчиларни маънавий тарбия соҳасида янги ғояларни излашга ва уларни мактаб амалиётида қўллашга ундайди.
Манба: Таълим ва илм-фан вазирлиги