Президент ва номли давлат стипендиялари тanlovi бўйича тест синовларидан сўнг талабгорлардан жами 301 та апелляция мурожаати келиб тушди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.
4-ноябр куни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан келиб тушган апелляция аризалари кўриб чиқилди. Апелляция иштирокига режалаштирилган 111 нафар талабгордан 72 нафари жараёнда қатнашди.
Мурожаатлар агентлик биносида Таълим ва илм-фан вазирлиги томонидан тавсия этилган экспертлар иштирокида, талабгорлар билан биргаликда кўриб чиқилди. Апелляция комиссияси таркибидаги фан экспертлари саволлар юзасидан билдирилган барча эътирозларда асос мавжуд эмаслигини батафсил тушунтириб берди.
Бошқа ҳудудлардан келиб тушган апелляция аризалари ҳам босқичма-босқич кўриб чиқилади. Талабгорлар учун бу жараён тест саволларига эътироз билдириш имконияти мавжудлигини, аммо уни асосли далиллар билан асослаш муҳимлигини кўрсатади.
Манба: Bilim va malakalarni baholash agentligi
#Янгиликлар #Имтиҳон #Грандлар