Бошланғич синф ўқитувчилари учун миллий сертификат тизими бўйича янги тафсилотлар эълон қилинди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотига кўра, миллий сертификатга эга бўлган педагогларга базавий тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
Устама олиш ҳуқуқи B+ ва ундан юқори даражадаги сертификат соҳиби бўлган ўқитувчиларга берилади.
Миллий сертификат имтиҳонида 90 та тест топшириғи қўлланилиши сабаби ҳам изоҳланди. Агентлик таъкидлашича, саволлар сони тасодифий ёки устама миқдоридан келиб чиқиб белгиланмаган. Аксинча, у баҳоланадиган билим ва кўникмалар мазмуни, мураккаблиги ҳамда хулосаларнинг аниқлигига қараб шакллантирилади.
Жами 90 та топшириқ уч йўналиш бўйича тенг тақсимланган, ҳар бирига 30 тадан савол ажратилган:
Агентлик саволлар сони педагогга бериладиган рағбат миқдорини эмас, унинг касбий компетенцияларини ишончли ўлчаш заруратини акс эттиришини таъкидлади.
Имтиҳон таркибида методика, педагогик ва психологик билимлар, методик мослашувчанлик ҳамда амалий вазиятлар (кейс) га оид топшириқларга алоҳида ўрин берилган. Яъни ўқитувчи фақат назарий билимини эмас, уни дарсда қўллаш ва ўқувчиларнинг қийинчиликларини аниқлаш қобилиятини ҳам кўрсатиши керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 29-июлдаги 411-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, имтиҳон тўлови бўйича имтиёзлар айрим ижтимоий тоифалар учун белгиланган. Хусусан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган айрим оилалар тегишли миқдорда чегирма олади.
Умуман олганда, миллий сертификатлаш тизими педагогларнинг фан билими, методик тайёргарлиги ва педагогик маҳоратини комплекс баҳолаш, касбий ривожланишини рағбатлантириш ҳамда бошланғич таълим сифатини оширишга хизмат қилади.
Манба: Bilim va malakalarni baholash agentligi
#Кутубхона #Аттестация #Сертификат #Устама