Фото: Kun.uz
Вазирлик маълумотига кўра, «Битирувчи сифати индекси»ни шакллантириш бўйича тегишли идоравий ҳужжат 2026-йил 31-октябрда 3964-рақам билан рўйхатга олинган.
Индекс ҳар йили энг юқори натижага эришган 20 та ОТМнинг карьера марказини 500 млн сўмдан молиявий рағбатлантириш учун асос бўлади. Бу тартиб Президентнинг 2026-йил 10-апрелдаги ПФ–58-сон фармонида белгиланган.
Ҳисобот йили ҳар йили 1-июлдан бошланиб, кейинги йилнинг 30-июнигача давом этадиган 12 ойлик даврни қамраб олади. Индекс қуйидаги тўрт кўрсаткич асосида шакллантирилади:
Ижтимоий реестрга киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож битирувчилар учун алоҳида ҳисоблаш тартиби белгиланган. Уларга иш билан банд бўлиш тезлиги ва бандлик тоифаси бўйича энг юқори коэффициент қўлланади, барқарор бандлик ҳисобида эса улар барқарор бандлиги таъминланган битирувчилар сифатида инобатга олинади. Агар битирувчи бир вақтнинг ўзида бир неча бандлик тоифасига мансуб бўлса, унга тегишли оширувчи коэффициентларнинг энг юқориси қўлланади.
Карьера марказлари талабаларга иш топишда, амалиёт ўташда ва касбий йўналишни танлашда ёрдам беради. Янги индекс эса ОТМларнинг битирувчиларни иш билан таъминлаш натижасини баҳолашга хизмат қилади. Бу абитуриентлар ва ота-оналар учун ҳам муҳим мезон бўлиши мумкин.
Манба: Kun.uz
#Олийгоҳлар #Битирувчилар учун