Янгиликлар 01/11/2026 Сурхондарёда “Китобхонлик фестивали” бўлиб ўтди

Китоб мутолаасини кенг тарғиб қилиш ва ёшларнинг адабиётга қизиқишини оширишга қаратилган “Китобхонлик фестивали” Сурхондарёда бўлиб ўтди. Тадбирда таълим соҳаси масъуллари, ҳудудий болалар кутубхоналари вакиллари, китобсевар ўқувчилар ва ота-оналар иштирок этди.

Фестиваль доирасида бешта кўрик-танлов ўтказилди: “Энг китобхон мактаб”, “Энг фаол китобхон ўқувчи”, “Ижодкор болалар”, “Энг китобхон оила” ва “Энг фаол кутубхоначи”. Танловлар ғолиблари тантанали равишда тақдирланди.

Ғолиблар

  • “Ижодкор болалар” — Термиз туманидаги 8-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Муҳаммадиева Умида;
  • “Энг фаол китобхон мактаб” — Қумқўрғон туманидаги 70-сонли мактабнинг “Зукко китобхон” жамоаси;
  • “Энг фаол кутубхоначи” — Шеробод туманидаги 36-сонли мактаб кутубхоначиси Норматова Рухия;
  • “Энг фаол китобхон ўқувчи” — Олтинсой туманидаги 20-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шаймардонова Латофат.

Шунингдек, мактаб кутубхоналари фаолиятини жонлантиришда ташаббус кўрсатган бир гуруҳ кутубхоначилар ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Кўрик-танловларга вилоят бўйича 190 минглага яқин ўқувчи жалб этилди, 12 нафар ғолиб ўқувчи эса муносиб рағбатлантирилди. Фестиваль давомида намойиш этилган бадиий чиқишлар ва қўшиқлар тадбирга байрамона руҳ бағишлади.

Бундай тадбирлар болаларда китобга муҳаббат уйғотишда ва мактаб кутубхоналарини қайта жонлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Манба: Ta'lim va ilm-fan vazirligi

#Янгиликлар   #Кутубхона   #Ўқувчи   #Мактаб  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг