Фото: Kun.uz
Самарқандда 29–30-октябр кунлари “Global Talent Forum” халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Унда ёшларнинг билим ва тажрибасини мамлакат тараққиётига йўналтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Форумни Президент ҳузуridаги “El-yurt umidi” жамғармаси ташкил этмоқда. Унинг бош ҳамкори — Ўзбекистон Миллий банки, стратегик ҳамкори эса “Uzbekistan’s Club” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти. Анжуманда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ), Туркия Олий таълим кенгаши, Халқаро таълим институти (IIE), “Bolashak” дастури, Германиянинг академик алмашинув хизмати (DAAD), British Council, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Education USA вакиллари иштирок этмоқда.
Жамғарма маълумотига кўра, 2025–2026 йилларда ўтказилган очиқ танловда қариб 500 нафар ёшлар Президент стипендиясига сазовор бўлган. Уларнинг 80 фоизи дунёнинг Top-100 университетларига қабул қилинган. Форумда бу дастурларнинг натижалари ҳамда хорижда таълим олган ёшлар билими ва тажрибасидан Ўзбекистонда фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Форум дастурида молия институтларининг инсон капиталини ривожлантиришдаги ролига бағишланган сессия, келгуси йиллар учун ҳамкорлик истиқболлари ҳамда иш берувчилар билан учрашувлар ўтказилади. Муҳокамалар меҳнат бозоридаги кадрларга эҳтиёж, юқори талаб қилинадиган кўникмалар, ёшларнинг ишга жойлашиши ва касбий ўсиши учун зарур шарт-шароитларга қаратилади.
30-октябр куни дастур доирасида “El-yurt umidi” жамғармасининг “Samarkand Tea Time” учрашуви ҳам бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар касбий тажрибаси ва ташаббуслари билан ўртоқлашади.
Манба: Kun.uz
#Янгиликлар #Грандлар #Четда таҳсил олиш