Олийгоҳлар 31/10/2026 Ўзбекистон ва Полша олий таълимда ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Полша олий таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи. Бу ҳақда Таълим ва илм-фан вазирлиги расмий хабарида айтилган.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг 28 та олий таълим ташкилоти Полшанинг қариб 40 та университети ва илмий-таълим муассасалари билан 70 дан ортиқ келишув ва меморандум асосида ҳамкорлик қилмоқда. Бу алоқалар Erasmus+ каби халқаро дастурлар доирасида ҳам ривожланмоқда.

Олдинги натижалар

  • 2024-йил июль ойида Варшавада ўтказилган ректорлар даврa суҳбатида 24 та икки томонлама ҳужжат имзоланган.
  • 2025-йил апрель ойидаги иккинчи ректорлар форумида Ўзбекистоннинг 17 та ва Полшанинг 20 та университети иштирок этиб, 37 та ҳамкорлик келишувига эришилган.
  • 2026-йил апрель ойида Самарқандда ўтказилган Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё университетлари конгресси ҳам алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Устувор йўналишлар

Учрашувда муҳандислик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва иқтисодиёт йўналишларида қўшма таълим дастурларини кенгайтириш муҳокама қилинди. Шунингдек, икки томонлама диплом бериш амалиётини ривожлантириш ҳамда ўқув дастурларини мувофиқлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Талабалар ва профессор-ўқituvчилар алмашинувини кенгайтириш, Полша ҳукуматининг стипендия дастурлари бўйича ахборот алмашинувини кучайтириш ҳам режалаштирилган. Бундан ташқари, ўзбекистонлик ёшлар ва олимлар учун таълим ҳамда илмий стажировка имкониятларини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Илмий ҳамкорлик доирасида университетлар ва илмий ташкилотларнинг Erasmus+ ҳамда Horizon Europe каби дастурлардаги иштирокини кенгайтириш, қўшма тадқиқот лойиҳалари ва илмий стажировкаларни йўлга қўйиш вазифалари белгиланди.

Учрашув якунида аввал эришилган келишувлар ижросини изчил давом эттириш ва аниқ ҳамкорлик режаларини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди. Бу режалар амалга ошса, ёшлар учун янги таълим имкониятлари пайдо бўлиши мумкин.

Манба: Ta'lim va ilm-fan vazirligi

#Янгиликлар   #Олийгоҳлар   #Четда таҳсил олиш  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг