Янгиликлар 02/11/2026 eMaktab мактаб тўловлари учун онлайн сервис ишга туширди

Мактаб тўловларини онлайн амалга ошириш энди анча қулай бўлмоқда. eMaktab миллий рақамли таълим платформаси Uzum Bank билан ҳамкорликда таълим ва қўшимча мактаб хизматлари учун онлайн тўлов сервисини ишга туширди. Платформада 10 900 дан ортиқ мактаб бирлаштирилган.

Сервис нималарга имкон беради?

Ота-оналар ўқиш, овқатланиш, қўшимча машғулотлар ва бошқа мактаб хизматлари учун тўловларни турли каналлар орқали эмас, балки битта жойдан — eMaktab веб-сайти ёки иловаси орқали банк карточкаси билан тўлашлари мумкин.

Тизим қуйидаги имкониятларни ҳам тақдим этади:

  • тўлов holati ҳақида маълумот;
  • тўлов муддати яқинлашгани ҳақида эslатмалар;
  • операциялар тарихи;
  • электрон чеклар.

Уланиш кимлар учун?

Таълим муассасалари учун сервисга уланиш бепул. Биринчи босқichda сервис eMaktab’га уланган хусусий мактаблар учун мавжуд бўлади. Келгусида платформа тўлов имкониятларини босқichma-босқич кенгайтиришни ва ҳамкорлар доирасини оширишни режалаштирмоқда.

Нима учун муҳим?

eMaktab бош директори Александр Потапкин таъкидлашича, мактабларнинг ресурсларининг катта қисми ҳанузгача қўлда ҳисоб-китоб, тўловларни солиштириш ва ота-оналар билан ташкилий масалаларни ҳал қилишга сарфланмоқда. Янги сервис бу юкламани камайтириб, ҳисоб-китобларни шаффофроқ қилиши ва мулоқотни соддалаштириши кутilmoqda.

Uzum Fintech бош директори Роман Лавренть ев эса сервисда ягона тўлов шлюзи ва қўшимча молиявий ҳимоя механизмлари қўлланилишини таъкидлади.

Манба: Daryo.uz

#Янгиликлар   #Мактаб  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг