Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги қўшма таълим дастурларига навбатдаги қабул имтиҳонларини муваффақиятли ўтказди. Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этилди.
Имтиҳонда 300 нафардан зиёд талабгор иштирок этди, уларнинг 2 нафари четлатилди. Синовлар электрон платформа орқали ўтказилди. Талабгорлар имтиҳон якунида ўзлари тўплаган баллар билан танишиш имкониgiga эга бўлди.
Имтиҳон натижалари бўйича қайдномалар расмийлаштирилгач, белгиланган тартибда тегишли олий таълим ташкилотларига тақдим этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 6-июлдаги 421-сон қарорига мувофиқ, олий таълим муассасалари ҳамда хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурларига қабулнинг иккинчи босқичи тегишли таълим дастури доирасида ўқитиладigan чет тили бўйича кириш имтиҳонлари ҳисобланади. Бу имтиҳонларни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ўтказиб келмоқда.
Қўшма дастурларга кирмоқчи бўлганлар учун чет тили даражаси муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли дастур талабларини олдиндан ўрганиб, тилни мунтазам машқ қилиш тавсия этилади.
Манба: Bilim va malakalarni baholash agentligi
#Абитуриент #Олийгоҳлар #Имтиҳон #Четда таҳсил олиш