Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида АҚШда таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари ҳамда Ўзбекистонлик талаба ёшлар билан мамлакатимизда IT соҳасида яратилаётган имкониятлар бўйича учрашув ўтказди.
Учрашув давомида, ватандошларга ўз стартапларини ривожлантиришлари учун вазирлик томонидан йўлга қўйилаётган “Рақамли дунё” лойиҳасида иштирок этиш, Ўзбекистоннинг “Рақамли технологиялар элчиси” сифатида фаолият юритиш имкониятлари ҳақида тақдимотлар ўтказилди.
Шунингдек, хориждаги ватандош ёшларни IT соҳасига кенг жалб этиш, Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларига илмий таҳлил асосида профессионал маслаҳатлар билан кўмаклашиш мақсад қилинган.
Бундан ташқари, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиантлари учун Рақамли технологиялар вазирлиги ва тизим ташкилотларда амалиёт дастурларини жорий этиш ҳам кўзда тутилган.
Маълумот учун: Лойиҳанинг асосий мақсади хорижда таҳсил олаётган талаба ёшларни ИТ-амбассадор фаолиятларини йўлга қўйиш орқали хорижда Ўзбекистоннинг IT соҳасидаги имкониятлар ва яратилган имтиёзлари ҳақида тарғибот ишларини амалга оширишдан иборат.
Манба: https://t.me/mitcuz/16961
#Янгиликлар #Четда таҳсил олиш