2025 йил 26-июнги Президент Фармонига кўра, пенсия билан боғлиқ маълумотлар рақамлаштирилиб, фуқаролар учун қулай ва автоматик хизматлар жорий этилади.
Июль–октябрь ойларида — Ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликда, фуқароларнинг меҳнат дафтарчаси маълумотлари туман (шаҳар) бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари орқали рақамлаштирилади.
2026 йил 1 августгача:Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқиш даврига оид маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилади. Ушбу маълумотлар автоматик равишда электрон базалар орқали тегишли вазирликка юборилади.
2026 йил 1 декабрдан:
“Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади — иш стажи ва ойликлар асосида пенсия миқдори олдиндан аниқланади.
Пенсия билан боғлиқ барча хизматлар тўлиқ электрон, проактив ва интерактив шаклга ўтказилади. Яъни фуқаро ариза бермасдан ҳам хизмат автоматик амалга оширилади.
#Мақола