“Ёшлар ва илм-фан” журналига мақолалар қабул қилиш бошланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази томонидан ташкил этилган “Ёшлар ва илм-фан” илмий-оммабоп, ўқув-методик ва маънавий-маърифий журналининг 2025 йил 1-сонига мақолалар қабул қилиш бошланди.
Мазкур журналга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан №270564 рақамли гувоҳнома тақдим этилган бўлиб, қуйидаги йўналишларда мақолалар қабул қилинади:
- Табиий фанлар;
- Гуманитар фанлар;
- Техника фанлари;
- Ёшлар ва илм.
Юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича мақолаларни 2025 йилнинг 1 март санасига қадар @intizor_xojamova профилига юборинг.
Мақолалар бепул тарзда қабул қилинади.
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Обуна бўлинг
Мавзуга оид
Ўзбекистон-Грузия ректорлар форуми ташкил этилади
Сизнингча талабалар тўғри овқатланиш қоидаларига амал қиляптими?
Ўзбекистондаги қатор фуқаролик жамияти институтлари лойиҳалари тўхтаб қолди
“Мен гиёҳвандликка қаршиман” кўрик-танловига старт берилди
Қандай ҳолатда талабалар стипендиядан ажралиши мумкин?