Кузатувларга кўра, талабаларнинг 80%и fast food каби тез тайёрланувчи таомларни истеъмол қилади. Атиги 10% талаба соғлом овқатланиш тамойилларига риоя қилади ва бу турдаги маҳсулотлардан воз кечади.
Шифокорлар фикрига кўра, тез тайёрланадиган маҳсулотлар алкоголь ва тамакидан ҳам зарарлироқ бўлиши мумкин. Уларнинг мунтазам истеъмоли ички касалликлар, ортиқча вазн ва бошқа соғлиқ муаммоларини келтириб чиқаради.
Энг зарарли маҳсулотлар
Қуйидаги маҳсулотлар соғлиқ учун энг зарарли деб ҳисобланади:
Газли ва ширин ичимликлар – таркибида кўп миқдорда шакар ва сунъий ранг берувчи моддалар мавжуд.
Тез тайёрланувчи макарон маҳсулотлари – таркибида сунъий лаззат кучайтиргичлар кўп.
Носоғлом овқатланиш талабаларнинг энергия даражасини пасайтиради, диққатни жамлашга салбий таъсир қилади ва жисмоний соғлиғини ёмонлаштиради. Шунинг учун ҳам мутахассислар соғлом овқатланиш тартибига риоя қилишни тавсия этадилар.
#Мақола