Худди ёз ойидаги каби қишда ҳам ўқишни кўчириш мумкин. Фақат бир давлат ОТМидан бошқасига.
Кимларга рухсат бор?
👉 талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун;
👉 давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).
Президентнинг 279-сонли қарори 7-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий Ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
👉 ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
👉 талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
👉 шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД) нусхаси;
👉 юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.
✅ Қишки ўқишни кўчириш учун аризалар декабрь-январь ойларида олинади.
#Таълим телеканали #Мақола #Талаба