Репостлар 24/01/2025 Қандай ҳолатда талабалар стипендиядан ажралиши мумкин?

Ҳозирги кунда Ўзбекистон талабалари учун стипендия миқдори 517.880 сўм этиб белгиланган. Оддий ҳолатларда давлат грантида ўқийдиган ёки стипендияли контракт тўлайдиганлар шунча стипендия олишади.

Семестр давомида барча фанларни аъло, яъни “5” баҳо билан (86 балл ва ундан юқори тўплаган) тамомлаган талабаларга 6 ой – 1 семестр давомида стипендиянинг 20 %и миқдорида 103.576 сўм қўшимча стипендия белгиланади. Шунда талаба 621.456 сўм стипендия олиши мумкин.

Лекин семестр давомидаги фанларни 30% ва ундан кам ўзлаштирса, яъни якуний назоратларнинг 30%ида “3” баҳо олса (масалан, 1 семестр давомида 6 та фан ўтиладиган бўлса, талаба уларнинг 2 тасидан “3” баҳо олса, 33,(3) %ини ўзлаштирмаган ҳисобланади), семестр давомида стипендиядан ажралади.

Ҳурматли талабалар, якуний назоратларни яхши баҳоларга топширишга ҳаракат қилинг!

Манба: https://t.me/talabayoshlar/7071

#Таълим телеканали   #Талаба   #Тартиб қоида  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг