Ўзбекистондаги қатор фуқаролик жамияти институтлари лойиҳалари тўхтаб қолди

АҚШнинг янги администрацияси USAID грант дастурларини молиялаштиришни “музлатиши” оқибатида Ўзбекистондаги қатор фуқаролик жамияти институтлари лойиҳалари тўхтаб қолди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Отабек Ҳусанов бундай лойиҳаларни давом эттириш учун шароит яратилишини билдирди.
Унинг айтишича, хорижий грантлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ташкилотлар учун фонд 2025 йилда алоҳида дастур жорий этишга тайёр.
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Обуна бўлинг