Қачон талабага академик таътил берилади?
Исталган пайтда. Ҳа талаба ўқиш даврининг хоҳ ўртасида, хоҳ охирида бўлсин академик таътил олиши мумкин. Бу талабанинг қонун асосида белгиланган ҳуқуқидир.
Академик таътил бериш тўғрисидаги низомга мувофиқ, талабалар ўз ихтиёрига кўра, қайси таълим шаклида таҳсил олишидан қатъий назар академик таътил олиш ҳуқуқига эга.
Керакли ҳужжатлар:
Академик таътил олиш учун талаба томонидан ОТМ ректори (директори) номига ариза ёзади. Мурожаат бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилиб, таътил бериш ОТМ ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади. Унда академик таътилнинг бошланиш ва тугаш санаси кўрсатилади.
Академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
Қанча муддатларга берилади:
Бунда, қайд этилган муддатлардан бири талабанинг аризасига мувофиқ олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан белгиланади.
Аризага академик таътил олиш учун сабаб бўлган ҳолатни асословчи ҳужжат (талабани ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги чақирув қоғози ёки талаба доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси ёхуд оиласининг бетоб аъзоси доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси) илова қилинади.
Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди. Шунингдек, талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.
Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.
Азиз талаба! Академик таътил олиш билан боғлиқ тартиб қоидалар Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 йилдаги 344-сон қарори асосида белгиланган. Бу борада қўшимча маълумотни керак бўлса, ушбу ҳужжат сизга ас қотади.
#Талаба